Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган можаро тафсилотлари маълум бўлди

1113
(Янгиланган 11:22 07.01.2020)
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг белгиланмаган қисмида содир бўлган можарода чегарачилар бир неча бор ҳавога ўқ узишга мажбур бўлишди, ҳеч ким зарар кўрмади.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбек-қирғиз чегараси нинг белгиланмаган қисмида Қирғизистон фуқаролари ва Ўзбекистон чегарачилари орасида можаро содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон   ҚР Давлат чегара хизмати хабарига асосан.

“Қирғизистон фуқаролари йўқолган молларини қидириб,  билмаган ҳолда, чегаранинг баҳсли қисмини кесиб ўтишган. У ерда улар Ўзбекистон чегарачиларини учратиб қолишган. Дастлаб оғизаки келишмовчилик кейинчалик муштлашувга айланган.

Тўқнашувни бас қилиш учун ўзбекистонлик ҳарбийлар осмонга қарата бир неча бор ўқ узишган. Зара кўрганлар йўқ”, - дейилган хабарда.

Ушбу воқеадан сўнг Қирғизистоннинг Ала-Бука тумани чегара отряди ҳам Ўзбекистоннинг Пунган йўналиши чегарачилари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. Учрашувда келажакда ана шундай тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллий аҳоли орасида тушунтириув ишлари олиб бориш масалалари муҳокама қилинган. Айни дамда чегарада вазият барқарор.

1113