Ҳамширани дўппосланган буви иши юзасидан прокуратурага мурожаат қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган аёл кишининг ҳамширани дўппослагани акс этган видеони атрофлича ўрганиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳамширанинг дўппосланиши билан боғлиқ видеотасвир юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати баёнот берди. Содир бўлган ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси ва вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган.

Ижтимоий тармоқларда бемор боланинг бувиси томонидан ҳамширанинг дўппосланиши акс этган видеотасвир тарқалди. Унда муҳрланган ҳолатга кўра, ҳамшира тиббиёт кўригига келган бемор боланинг бувиси билан мулоқотда бўлади, сўнг буви ҳамширани калтаклайди.

Шунингдек, видеотасвирда ҳодиса давомида беморнинг бошқа қариндошлари ҳам бўлганлигини, аммо уларнинг ҳамширани қутқаришга мутлақо уринмаганликларини кўриш мумкин.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда беморнинг тажовузкор тоғаси шифокорни кўриш қобилиятидан маҳрум этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳолат юзасидан маълум қилишича, ҳодиса 5 январь куни Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қабул бўлимида содир бўлган.

Қабул бўлимига 2017 йил туғилган бемор Ф.М.нинг тана ҳарорати юқори эканидан шикоят қилиб, амакиси ҳамда бувиси томонидан мурожаат қилинган.

Қабул бўлими ҳамшираси С.Б. биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида беморнинг тана ҳароратини ўлчаган. Тана ҳарорати юқори эканини аниқлаган ҳамшира ҳароратни тушириш мақсадида парацетамол шамчасини қўйиш учун беморни муолажа хонасига олиб киришни кўрсатган. Беморнинг бувиси эса тўсатдан ҳамширанинг шахсиятига тегадиган ҳақорат қилиб, уни дўппослай кетади.

Шунга қарамай, қабул бўлимидаги навбатчи шифокор томонидан бемор Ф.М.га биринчи ёрдам кўрсатилган ва “Ўткир респиратор касаллиги” ташхиси билан стационар даволанишга ётқизилган.

Дўппосланган ҳамшира С.Б. “Бош мия чайқалиши, чап чакка соҳаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиали травматология бўлимига ётқизилган.

Вазирлик ахборот хизмати хабарида айтилишича, ҳозирда беморнинг аҳволи тажрибали шифокорлар томонидан назоратга олинган.

Янгиликлар лентаси
0