Горящий автомобиль. Иллюстративное фото

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

686
(Янгиланган 14:59 10.01.2020)
Ўтган тунда Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, унинг оқибатида автомобиллар бири ичидаги одамлар билан ёниб кетди.

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Ўтган тунда, Тошкент шаҳрида аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, унинг оқибатида автомобиллардан бири ёниб кетди, деб хабар қилмоқда Uz24.

"Халқлар дўстлиги кўчасида BMW ва Gentra автомобиллари тўқнашуви оқибатида автомобиллардан бири ёниб кетди. Унинг ичида бўлган одамлар машинани тарк эта олмаган", - дейилган хабарда. 

Хабарада таъкидланишича, автомобиллардан бири аёл киши бошқарувида бўлган. Ижтимоий тармоқларда ушбу ЙТҲнинг видеоси пайдо бўлди. 

686