Бухорода маст безорилар туркиялик ҳайдовчини дўппослашди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишДальнобойщик едет по автомобильной трассе
Дальнобойщик едет по автомобильной трассе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса содир бўлган жойдан қонга ўхшаш доғлар олинган ва тегишли экспертизалар тайинланган, деб хабар қилмоқда Тергов департаменти

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Бухоро вилоятидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида маст ҳолатдаги безорилар туркиялик ҳайдовчини дўппослашди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати.

Кишан солинган қўл - Sputnik Ўзбекистон
10 млрд сўм ўмарган фирибгар ва қўқонлик безори Ўзбекистонга қайтарилди

Ҳодиса Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 303 километрида содир бўлган.

Икки нафар маст ҳолатдаги безорилар Туркия Республикаси фуқароси 63 ёшли М.Д. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли юк автомашинасига тош отиб, уни тўхтатишиб, сўнг уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказишган.

Туркиялик фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса содир бўлган жойдан қонга ўхшаш доғлар олинган ва тегишли экспертизалар тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Г.Х. ва Ж.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б,д" бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан қарияга нисбатан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган, улар жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0