Скорая помощь

ТИВ Варшавада ЙТҲга учраган талабанинг қариндошларини қидирмоқда

205
(Янгиланган 10:36 12.01.2020)
Польшадаги университетлардан бирининг талабаси бўлган фуқаро йўл-транспорт ҳодисасига учради ва кўп сонли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Унинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Польшада ўзбекистонлик талаба 8 январь куни йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ТИВ мамлакатнинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотга асосланган ҳолда хабар қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқароси И.Р. кўп сонли жароҳатлар билан оғир аҳволда Варшава шаҳридаги Миллий мудофаа вазирлиги Ҳарбий-тиббий институти Марказий клиник шифохонасининг интенсив терапия клиник бўлинмасига ётқизилган ва муолажа олмоқда.

ЙТҲ бўйича Варшава шаҳрида полиция тергов тадбирларини олиб бормоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра И.Р. университетлардан бирининг талабаси ҳисобланади.

Элчихона Консуллик бўлими вакиллари клиникага бориб беморнинг ҳолидан хабар олдилар ва униинг қариндошларини қидиришмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган +48-22-894-62-30 (2)

205
Теглар:
Польша, ЙТҲ