Самарқандда ўнлаб автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

895
(Янгиланган 15:46 13.01.2020)
"Самарқанд - Қарши" йўлида ўнлаб автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲнинг фотосуратлари тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд-Қарши” йўлининг Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ўнлаб автомобиллар тўқнашуви юз берганлиги акс этган фотосуратлар тарқалди.

ДТП на трассе "Самарканд - Карши"

Тарқалган суратларда ўнлаб автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганлигини кўриш мумкин. Ҳозирча ҳодиса натижасида жабр кўрганлар тўғрисида маълумот йўқ.

Бир оз аввал эса Республика ИИВ ЙҲХББ  Ахборот хизмати Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлиши сабабли йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. 

ДТП на трассе "Самарканд - Карши"

 

895