Узбекская валюта - сум

Шўрчида ғазначи шериклари билан мактаб интернатини талон-тарож қилди

111
Собиқ ғазначи ва унинг шериклари 278 нафар ходимларнинг жами 117,8 млн. сўм иш ҳақларини нақд шаклида олишган.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги мактаб ғазначиси ва унинг шериклари 278 нафар ходимнинг иш ҳақларини нақд шаклда ўзлаштириб юборишган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан тумандаги 125-сонли мактаб интернатининг молиявий фаолияти ўрганилган.  

Натижага кўра, мактаб интернатнинг собиқ ғазначиси бўлган Қ.Н. ва бошқаларнинг  ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 278 нафар ходимларнинг жами 117,8 млн. сўм иш ҳақларини нақд шаклида олишиб, ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборганликлари  аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

111
Пограничник республики Кыргызстан во время службы. Архивное фото

Қирғизистонда Ўзбекистон қамоқхонасидан қочиб кетган маҳбуслар ушланди

247
(Янгиланган 13:27 05.08.2020)
Ўзбек-қирғиз чегарасида қўлга олинган маҳбусларнинг бири 29, иккинчиси эса 24 ёшда эканини айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида чегарани ноқонуний кесиб ўтаёган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри мамлакат Давлат чегара хизмати матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, аввалроқ қирғиз чегарачилари Тошкент вилояти Зангиота туманидан маҳбуслар қочиб кетгани ҳақида хабар олишган.
Қочиб кетган маҳбусларнинг бири 29, иккинчиси эса 24 ёшда эканини айтилмоқда.

Қирғизистон ИИВ қўлга олинганлар билан кейинги суриштирув ишларни олиб боради.

247

Сирдарёда кўп қаватли уйлар қурилишида 1,5 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинди

129
“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Сирдарё вилояти Оқолтин туманида кўп қаватли уйларнинг қурилишида 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори Оқолтин тумани “Кўркам диёр” массивида 1 та кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган. Шу йўл билан бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Шунингдек, “Y.N” МЧЖ ҳам массивдаги 1 та кўп қаватли
уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 586 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан  “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали мансабдор шахслари ва жамият раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши очилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

129

Бейрутдаги кучли портлашнинг сабаби аниқланди

249
(Янгиланган 20:22 05.08.2020)
Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида ўта хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган бепарволик ҳолатлари.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бейрут портида юз берган портлаш ҳолатини дастлабки ўрганиш натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги дастлабки тергов ишлари билан таниш бўлган манбага асосан хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган ҳаракатсизлик ва бепарволик ҳолатлари.

Таъкидланишича, ушбу муаммо билан шуғулланувчи инспекция 6 ой олдин қонунбузарликларга эътибор қаратган. Қўмита ва судьялар томонидан хавфли моддаларни йўқ қилиш бўйича қарор тайёрлаш борасида “ҳеч нарса қилинмаган”.

Ливан ҳуқумати портлаш содир бўлган порт маъмуриятининг барчасини уй қамоғига олиш ҳақида топшириқ берган.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, 113 киши ҳалок бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида юз берган портлаш 3-5 миллиард доллар миқдорида зарар етказди.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

249