Сотрудник МЧС во время тушения пожара

Тошкентдаги ёнғинда 78 ёшли маст фуқаро қурбон бўлди

144
Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган. Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик туфайли содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкентдаги ёнғин оқибатида  78 ёшли фуқаро қурбон бўлди.

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин Яккасарой тумани  Ш.Руставли кўчасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат етиб борган ва ёнғинни бартараф этилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин натижасида 78 ёшли эркак киши ҳалок бўлган.

Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик туфайли содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

144