Мессенджер Telegram

Тошкент прокуратураси интернетда тарқалган видеоролик учун узр сўради

679
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан куни кеча ижтимоий тармоқларда иш ўрганувчиларни жиноят содир бўлган воқеа жойига олиб чиқиб ўқитиш жараёнида олинган суратлар асосида тайёрланган видеоролик жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Тошкент шаҳар прокуратураси интернетда тарқалган видеоролик юзасидан баёнот берди.

Унда айтилишича, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жорий йилнинг 15 январь куни ижтимоий тармоқларда хусусан, “Instagram”, “Facebook” тармоқлари ҳамда “Telegram” каналларига жойлаштирилган иш ўрганувчиларни жиноят содир бўлган воқеа жойига олиб чиқиб ўқитиш жараёнида олинган суратлар асосида тайёрланган видеоролик ички хизматда фойдаланиш учун тайёрланган бўлиб, расмий каналга жойлаштириш учун тайёрланган бошқа 4 та материал билан биргаликда оператор хатоси билан юкланган.

“Шу сабабли, Тошкент шаҳар прокуратураси зудлик билан ушбу видеороликни расмий каналдан олиб ташлаш чораларини кўрди ва фуқаролардан мазкур ҳолат учун узр сўрайди”, - деб қўшимча қилинган баёнотда.

679
Насилие

“Ўғлимни ўзингга иситиб олдинг”: Тошкентда бир аёлни уч киши қийноққа солди

236
Икки нафар муқаддам судланган аёл ва уларнинг дугонаси 29 ёшли Г.Э.ни таҳқирлаб калтаклади. Аёллардан бири жабрланувчини ўғлини ўзига иситиб олишда айблаган.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони ўрганиб чиқди. Унда 3 нафар аёллар бошқа бир аёлни таҳқирлаб калтаклаётгани акс этган.

Маълум бўлишича, ҳодиса 7 август куни Сергели туманида содир бўлган. Аёлларнинг шахслари аниқланган: 41 ёшли фарғоналик М.М. (муқаддам қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш моддаси билан судланган) 35 ёшли сурхандарёлик Ш.П. (муқаддам ўғрилик моддаси билан судланган) ва 23 ёшли фарғоналик Ш.К. Жабрланувчи – 29 ёшли фарғоналик Г. Э.

М.М. жабрланувчини ўғлини ўзига сеҳрлаб олишда айблаган. Шунинг учун дугоналари билан уни адабини бериб қўймоқчи бўлган. Сўнгра буни видеога олиб, жабрланувчини шарманда қилиш учун интернетга жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 110 моддаси 1 қисми (қийнаш) билан жиноий иш очилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

236
В Навоийской области задержаны золотоискатели

Навоийда олтин “шайдолари” қўлга олинди

293
Учқудуқ туманида эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётганлар ушланди. Улардан мусодара қилинган қопларда 230 миллион сўмлик олтин борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Айгул-партия” эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётган икки фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фуқаро Т.Ж. ўзининг “Форд” автомашинасида 17 та қопга жойланган 1264 кг таркибида олтин зарралари бўлган майда тошларни, фуқаро Ш.М. эса худди шундай русумли машинасида 33 та қопга жойланган 1654 кг тошларни олиб чиқиб кетаётганида тўхтатиб қолинган.

Мутахассислар фуқаро Т.Ж. ўзлаштирган тошлардан 148 гр (89 млн сўм), фуқаро Ш.М.дан олинган тошлардан эса 234 гр (141 млн сўм) миқдордаги олтин моддаси борлиги аниқлашди.

Ҳозирда Новоий вилояти Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

293

Ғарб биринчи марта русларнинг Суриядаги ҳарбий муваффақиятини тан олди

71
Америкаликлар айнан Москва ҳамда Эроннинг аралашуви Сурия армиясига мамлакатнинг катта қисмини ноқонуний қуролли гуруҳлардан қайтариб олишга имкон берганини тан олишди.

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik, Андрей Коц. Агар руслар ёрдам бермаганида, Башар Асад урушда ютқазган бўлар эди – америкаликлар айнан Москва ҳамда Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг аралашуви Сурия армиясига мамлакатнинг катта қисмини ноқонуний қуролли гуруҳлардан қайтариб олишга имкон берганини тан олишди. Бундай хулосага Конгресс тадқиқот хизмати 49 саҳифадан иборат "Суриядаги қуролли низонинг шарҳи ва АҚШнинг бунга муносабати" ҳисоботида келган. Ҳарбий таҳлилчилар яна нималарга эътибор беришди ва улар қандай тахминлар билдирилди - РИА Новости материалида.

Кучларнинг тақсимланиши

Ҳужжатда Сурия харитаси таҳлил қилинган. АҚШнинг Ат-Танф ҳарбий базаси жойлашган, Иордания билан чегарадош кичик анклавдан ташқари, мамлакатнинг марказий, ғарбий ва жанубий қисмлари Башар Асад ҳукумати назорати остида. Шимолий-ғарбдаги Идлиб Муҳафазаси экстремистик гуруҳлар ва Туркия бошқаруви остида. Евфраатнинг шимолий ва шарқий ҳудудлари - Суриянинг деярли учдан бир қисми - курдларда.

Бу ерда таҳлилчилар айёрлик қилмоқдалар, чунки аслида бу ерларни айнан Вашингтон бошқармоқда. Бу ерда америкаликлар кўп эмас - ҳисоботга кўра, 600га яқин аскар. Бироқ, улар углеводородларга бой ушбу минтақадаги асосий нефт конларининг атрофидаги позицияларни эгалламоқда. Бундан ташқари, Сурия шарқида хусусий ҳарбий компанияларнинг бир неча юз жангчилари фаолият юритмоқда. Ҳужжатда қайд этилишича, расмий ҳукумат АҚШ ҳарбийларининг минтақада жойлашганини ноқонуний деб ҳисоблайди. Бироқ Вашингтон нефть конларини террорчилардан ҳимоялаш кераклигини таъкидламоқда.

Ҳисобот муаллифлари баъзан Асад армияси билан тўқнашувлар рўй беришини яширмайдилар. Уларнинг таъкидлашларича, шу йилнинг февраль ойида Қамишли қишлоғидаги назорат пунктида суриялик ҳарбийлар АҚШ қуролли кучларининг патрулига қарата ўқ узган. Ҳеч ким шикастланмаган. Бундан ташқари, улар мамлакатнинг шимолий-шарқида Россия ва Америка ҳарбий хизматчилари ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув ҳолатлари тез-тез рўй бериши қайд этилади.

Интернетда АҚШ армиясининг зирҳли машиналари Россия ҳарбий полицияси автомашиналари йўлини тўсиб қўйишга уринаётганининг ўнга яқин видеолавҳалари мавжуд. Яхшиямки, можаролар отишмагача бормади.

Россия тарк этмайди

Умуман олганда, америкаликлар мамлакатдаги Эроннинг иншооатларига Исроилнинг зарбалари ва Россияга қарши санкциялар Москва ва Теҳронни Башар Асадни қўллаб-қувватлашдан воз кечишга ёки ҳеч бўлмаганда унга ёрдамни қайсидир маънода чеклашга мажбурламаганини тан олди.

"АҚШ Москванинг Суриядан Яқин Шарқдаги нуфузини кенгайтириш учун плацдарм сифатида фойдаланиш истагини ва имкониятларини тўлиқ баҳолай олмади, - деб ёзади таҳлилчилар. - Россия, Эрон ёки уларнинг "ишончли вакиллари" билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувни истисно қилиб бўлмайди. Бундан ташқари, Москва ўз иттифоқчиси бўлмиш Сурияни қўллаб-қувватлашда қанчалик чуқурлашиши мумкинлигини тушуниш керак".

Ҳисобот муаллифлари афсус билан Дамашққа босим ўтказиш тобора қийинлашаётганини тан олмоқдалар. Фронт чизиғини Сурия пойтахтидан нарироққа силжитиш, биринчи навбатда Россия авиацияси ва махсус кучларнинг ёрдами туфайли амалга оширилди, ҳозирда мамлакатнинг катта қисми "режим" назорати остида. Башар Асаднинг сиёсий мухолифларининг қўлларида деярли ҳеч қандай дастак қолмаган. Шу билан бирга, Дамашқ ва курдлар аста-секин яқинлашишмоқда. Бу марказий ҳукумат шарқ ва шимол устидан назоратни қайтариб олиши мумкинлигини англатади.

ИД* ҳамон хавфлидир

2018 йил декабрь ойида Дональд Трамп ИД* устидан ғалабани эълон қилди. Аммо таҳлилчилар фикрича, гуруҳ ҳали яксон қилинмаган. АҚШ иттифоқчилари 2019 йил март ойида Сурияда ИД*нинг оҳирги истеҳкомларини эгаллаб олишди. Аммо исломийчилар ҳам Сурияда, ҳам Ироқда исёнкорларнинг қумондонлик ва бошқарув тузилмасини сақлаб қолишган. Бу шуни англатадики, улар ҳали ҳам таъсирли зарбаларни беришга қодир.

"Узоқ истиқболда Суриядаги ИД* тақдири мамлакатда гуруҳни яна кучайишига тўсқинлик қила оладиган хавфсизлик идораларини ярата олишимиз қобилиятига боғлиқ, - деб таъкидлашади ҳисобот муаллифлари. – Аммо "Ислом давлати"*нинг таҳдиди узоқ вақт давом этади. Террорчиларга қарши курашишлари учун, биз курдларни қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак".

Яна бир хавф - бу 10 мингга яқин ИД* жангчилари сақланаётган ҳарбий маҳбуслар лагерлари. Улар асосан мамлакатнинг шимолида жойлашган бўлиб, курд бўлинмалари томонидан қўриқланмоқда. Бундан ташқари, экстремистларнинг оила аъзолари сақланаётган лагерлар ҳам мавжуд. Улардан энг каттаси - Ал-Холда 66 мингга яқин террорчиларнинг аёллари ва фарзандлари жойлаштирилган. Таҳлилчилар фикрига кўра, бу ерларда жангарилар маҳбусларнинг жанговар руҳини қўллаб-қувватлаб турган ҳолда ўз тарғиботини давом эттирмоқдалар, ИД* эса ўз тарафдорларини озод қилиш мақсадида, ҳужумлар уюштиришни режалаштирмоқда.

Курд раҳбарияти маҳбусларни қўриқлаш учун кучлари етишмаётганини бир неча бор маълум қилган. Америкаликлар ёрдам беришга шошилмаяптилар - Вашингтон жангариларнинг ватанлари уларни жазосини ўташи учун уйларига қайтариб олиб кетишларини талаб қилмоқда. Аммо ҳеч ким "ўз" террорчиларини қайтаришни хоҳламаяпти ва бундан қочиш учун ҳар хил баҳоналарни топишмоқда.

Муаммоли провинция

Энг қайноқ жой - бу Идлиб провинцияси. Бу ерда ҳозирда Сурия, Россия, Эрон ва Туркия ҳаракат қилмоқда. Бу ерда АҚШ қўшинлари йўқ, аммо америкаликлар бир неча бор "Ал-Қоида"* билан боғлиқ бўлинмаларга зарбалар берган. “Ҳайят Таҳрир аш-Шам”*, “Хурас ад-Дин”*, Сурия миллий армияси, "Хизбуллоҳ" ва бошқа гуруҳларининг бу ерда нодавлат бўлинмалари мавжуд. Шунингдек, ИД* жангчилари ҳам бор.

"Идлибнинг шимолий туманлари мухолифат кучлари томонидан назорат қилинадиган ягона минтақадир, - деб таъкидлайди таҳлилчилар. – Маҳаллий гуруҳлар бу 2011 йилда Дамашққа қарши чиққанларнинг қолдиқларидир. Идлибда Туркия ва Россия президентлари келишиб олган вақтинча тинчлик битими 5-чи мартдан бошлаб амал қилмоқда. Уларнинг қўшинлари М4 стратегик трассасида қўшма патруллар ўтказмоқдалар".

Ҳисобот муаллифлари, жангариларнинг ўққа тутишига қарамай, тинчлик ҳозирча сақланиб турилганини таъкидламоқдалар. Бироқ, Туркия Идлибга қўшинларни кўчиришни тўхтатмади ва яқинда зарурият туғилса, жанговар ҳаракатларини тиклашга тайёрлигини билдирди. Демак, Суриядаги уруш ҳали бери тугамайди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.

71