Беременная женщина

Жиззахда рашкчи эр ҳомиладор хотинини шафқатсизларча ёқиб юборди

533
Эркак турмуш ўртоғини бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлганликда гумон қилган. Шу сабаб катта жанжал кўтарган.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Жиззахда фуқаро ҳомиладор турмуш ўртоғини ёқиб юборди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 31 январь куни Жиззах шаҳар, “Мустақиллик” кўчасида жойлашган кўп қаватли 14-уйнинг лифтида содир бўлган.

Эркак турмуш ўртоғи М.У.нинг бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлиб келганликда гумон қилиб, у билан жанжаллашган. Жанжал вақтида ўзи билан бирга олиб келган бензинни турмуш ўртоғининг устига сепиб, ўта шафқатсизлик билан ёқиб юборган. Унинг нияти турмуш ўртоғини қасддан ўлдириш бўлган.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, аёл танасининг 55 фоизи куйга ҳолда шифохонага ётқизилган.

Эркакка нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда шаҳар прокуратураси дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда

533
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

689
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

689
Девушка сидит с телефоном

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилишди

621
20 ёшли фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган ва ундан 300 доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.

19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

621
Президент США Дональд Трамп и председатель КНР Си Цзиньпин. Архивное фото

Хитой АҚШ давлат қарзларини сотиб юборишга тайёр

57
(Янгиланган 17:17 26.10.2020)
Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги янги куч билан авж олди: савдо уруши технология урушига айланиб кетди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Наталья Дембинская. Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги янги куч билан авж олди: савдо уруши технология урушига айланиб кетди. Вашингтон Хитой ишланмаларини миллий хавфсизлик таҳдиди сифатида блоклаётган бир пайтда Хитой ўзининг асосий қуроли ҳақида эслатди: триллионли Америка давлат облигацияларини сотиб юбориш ҳам доллар курси, ҳам қимматли қоғозлар бозорини қулатишга қодир. Бу барча жаҳон иқтисодиёти учун ўта хавфли сценарий. Пекин бу ишда қанчалик жиддийлашиши мумкинлиги – РИА Новости материалида.

Технология уруши

Январь ойида дунёнинг энг йирик иккита иқтисодиёти савдо урушини якунлаш сари муҳим қадамни ташлади. Улар аста-секин савдо-сотиқни тиклаш борасида битим имзолашди. Бироқ коронавирус пандемияси барчасини барбод қилди.  Вашингтон Пекинни коронавирусни тарқатишда айблаб, товон талаб қилди. Устига устак америкаликлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) Хитойга эрк беришда таъна қилиб, ундан чиқишларини эълон қилишди.

АҚШда президент сайловлари яқинлашгани сари кескинлик ошмоқда. Трамп яна гўёки Хитой компаниялари Америка иқтисодига етказган иқтисодий зарарни ёдга олди. Улар ишлаб чиқаришни “ўзларига оғдириб”, технология сирларини ўғирлашган эмиш.

Августда Вашингтон Пекинни интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали сайловолди курашига аралашишда айблади. Хитой дастури TikTok нишонга олинди. Оқ уй уни тақиқлаш кераклигини маълум қилди, бўлмаса Хитой Америка фуқаролари ҳақидаги маълумотларини қўлга киритади.

TikTok эгаси “ByteDance” компаниясини бизнесини Америка компанияларига сотишга мажбурлашмоқда. Буни 12 ноябрга қадар қилиш керак. Акс ҳолда Трамп уни блоклаш билан таҳдид қилди.

Пекин қай тарзда жавоб қайтариши ҳозирча маълум эмас. Экспертлар Хитой ҳукумати TikTok тарафини олиш учун муҳим бир сабаби йўқ деб ҳисоблашмоқда, чунки уни “зарарли” деб билишади. “Социализм қадриятларига” тўғри келмайди ва Хитой ёшларини бузади.

Бироқ Вашингтон Хитойнинг энг йирик технология компанияларидан бири “Huawei”га ҳам босим ўтказмоқда. Пекин “миллий хавфсизликка таҳдид” туғдирувчи стратегик материллар ва технологиялар экспортини тақиқлаш билан таҳдид қилди.

Жиддий суҳбат

Пекин параллел равишда эслатдики, Хитойнинг жиддийроқ таъсир кўрсатиш дастаклари бор. Гап триллион долларлик АҚШ давлат облигациялари ҳақида бормоқда.

АҚШ билан савдо уруши туфайли Хитой шундоқ ҳам бу қоғозлардан қутулиб келаётганди. 2014 йил ноябрдаги Америка давлат қарзига инвестициялар 1,32 триллион долларлик энг юқори кўрсатгичдан 200 миллиарддан кўпроққа камайди. Натижада 2019 йил июнига келиб хорижлик трежерис эгалари ўртасидаги етакчилик Японияга ўтди: Токиода улар 1,12 триллионлик.

Америка Молия вазирлигининг охирги ҳисоботи сентябрь ўртасига келиб Хитой портфели 1,08 триллионгача қисқарганини кўрсатди. Йилнинг биринчи ярмида Хитой 106 миллиардлик трежерисдан халос бўлди. Бу 2015 йилдан буён энг тез суръатларда сотиш кўрсатгичи.

Аммо гап фақат иқтисодий қарама-қаршиликда эмас. Хитой Америка давлат қарзидан қутулишининг сабабларидан бири бу “печать” дастгоҳининг узлуксиз ишлаши натижасида долларнинг қадрсизланиш хавфидир.

Қарз ҳам ўсиб бормоқда. Саккиз ой ичида Қўшма Штатлар 7,7 триллионлик облигация чиқарди – бу рекорд.

Пекин Вашингтон иқтисодий муаммоларини “печать” дастгоҳисиз ҳал қила олмаслигини кўрмоқда. Шунинг учун Америка давлат қарзига сармоя киритиш жуда хатарли, дея ёзади Хитойнинг “Global Times” нашри.

Сотиб битириладими?

АҚШ ва Хитой можаросининг кучайиши хавфсирашни оширади, холос: тўсатдан америка иқтисодиётининг иккинчи энг йирик хорижлик кредитори бардош бермайди ва кўнг кўламли трежерис сотишини уюштиради. Бундай қарорнинг оқибатлари фалокатли бўлади. Бу қоғозларнинг кўплиги бозорда ваҳимани келтириб чиқаради.

Бунинг устига доллар қулайди. Америка валютасининг қадрсизланиши Хитой экспортини қимматроқ қилади.

Бундан ташқари, АҚШ ғазначилик мажбуриятлридан халос бўлиш Пекиннинг юанни назорат қилиш имконини жидий чеклайди – агарда савдо уруши батамом назоратдан чиқиб кетса. Пировардида, трежерис савдосидан тушган долларни бирор бир нарсага киритишга зарур. Бу ҳам оддий иш эмас.

Биргина Хитойнинг ўзи муаммолар гирдобида қолмайди ва бу ҳали ҳолва бўлади.

“Америка облигациялари пирамидасини қулатиш – демак бутун дунёни молиявий хаос гирифтор айлаш. Шунинг учун шунга ўхшаш нарса яқин келажакда рўй бериши даргумон”,  - дейди “Chatex” криптовалюта банки раҳбари Майкл Росс-Жонсон.

Ҳойнаҳой, доллар ва трежерисдан воз кечиш босқичма-босқиш амалга оширилади. Сўнгги йиллар мобайнида бу рўй бермоқда. Етакчи Хитой иқтисодчиларидан бири, Шанхай молия ва иқтисодиёт университети профессори Си Цзюньяннинг фикрига кўра, Пекин АҚШ ғазначилик облигациялари портфелини “воқеалар нормал равишда ривожида” тахминан 800 млрд долларгача “босқичма-босқич” қисқартиради. Аммо охирги вариант барибир истисно қилинмайди – масалан, ҳарбий можаро юзага келган тақдирда.

57