Пичоқ билан шифохона тинчлигини бузган йигит шифокорлардан узр сўради

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан шифокорга бўлган тажовузга аниқлик киритилди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Бир оз аввал ижтимоий тармоқларда шифохонада номаълум йигит томонидан шифокорга пичоқ билан ҳужум қилинганлиги акс этган видеоролик тарқалган эди.

Силуэт человека с ножом в руке - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда тиббиёт ходимларига пичоқ билан ҳужум қилишди - видео

Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан шифокорга бўлган тажовуз юзасидан суриштирув ўтказилган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, Андижоннинг Дукчи Эшон кўчасида рўйхатда турувчи фуқаро жорий йилнинг 29 феврал куни опаси яшаш хонадонида йиқилиб, тан жароҳати олганлиги сабабли уни Республика Шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиалига тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб келган.

Шифокор томонидан рўйхатга олиш бўйича ўзаро суҳбатлашиш вақтида опасига биринчи ёрдам кўрсатилмаётганлигига эътироз билдириб, фуқаро ёнида бўлган темир буюмни шифокорлар томонга отиб юборган ва шовқин солиб шифохона тинчлигини бузган.

Фуқаро содир этган ҳаракатлари юзасидан пушаймонлигини билдириб, ўша куни қўлида пичоқ эмас, устачилик жараёнида ишлатиш учун мўлжалланган меҳнат қуроли бўлганлигини айтмоқда ва шифокорлардан узр сўрамоқда. 

Ҳозирда мазкур ҳолат Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0