Сариосиёда банк ходимлари ўқитувчиларнинг 1,2 млрд сўм маошини талон-тарож қилди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қишлоқ қурилиш банк”ининг Сариосиё филиали ходимлари ўқитувчилар ҳақига хиёнат қилганлари учун жавобгарликка тортилади.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. “Қишлоқ қурилиш банк”ининг Сариосиё филиали ходимлари ўқитувчилар маошини талон-тарож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”ининг Сариосиё филиали ходимлари фаолиятига оид терговга қадар текширув ўтказилган.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Термизда мактабнинг 451 млн сўмини талон-тарож қилган ҳисобчи ушланди

Натижада банкнинг чакана хизматлар бўлимини юритувчи раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлган.

Ушбу шахслар мактаб ўқитувчилари ва ходимларига 2019 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун тўланиши керак бўлган жами 1,2 млрд сўм миқдордаги иш ҳақлари ҳамда  аванс пулларини ўзлаштириб юборишган.

Департамент ташаббуси билан ушбу суммадаги маблағлар  тўлиқ ундириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0