Бош прокуратура Учтепадаги портлаш тафсилотларини маълум қилди

Oбуна бўлиш
Автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш мажмуасидаги портлашга табиий газ қувуридан сизиб чиқаётган газ исига учқун тегиши сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Бош прокуратура Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш мажмуасида рўй берган портлаш юзасидан расмий маълумот берди.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, туманнинг Фозилтепа кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш мажмуасидаги портлашга табиий газ қувуридан сизиб чиқаётган газ исига учқун тегиши сабаб бўлган.

Взрыв на газозаправочной станции в Джизаке. - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди: қурбон бор

Портлаш оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафари тан жароҳатлари олган.

Шу билан бирга, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан вайроналар остидан учинчи қурбоннинг жасади топилганлиги ҳақида расмий баёнот берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томониданг ўз ваколатларини суиистъемол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0