Фарғона вилоятида 449 нафар ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги аниқланди

© Sputnik / Юрий Стрелец / Медиабанкка ўтишГИБДД проводит "сплошные" проверки водителей на трезвость
ГИБДД проводит сплошные проверки водителей на трезвость - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг сўнгги уч ойи давомида маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги учун 449 нафар ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Фарғона вилояти ҳудудида 449 нафар ҳайдовчилар маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Сергелида маст ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, иккита автомобиль билан тўқнашди

Жорий йилнинг январь ойида 203 нафар, февраль ойида 167 нафар ва март ойида 79 нафар, жами 449 нафар ҳайдовчилар томонидан маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари аниқланган.

Таъкидланишича, барча ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва уларнинг транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиниб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида (5,57 млн сўм) жарима солишга сабаб бўлиниши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0