Тканевые маски широкого назначения

Чиқиндилар орасидан тиббий ниқобларни териб юрган шахс ушланди

558
Видеотасвирдаги фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди ва унинг яроқсиз ҳолда ташланган тиббий ниқобларни нима мақсадда териб олаётганлиги маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда чиқиндиларни титкилаб,  тиббий ниқобларни йиғиб олаётган номаълум фуқаронинг шахсига ойдинлик киритилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди. 

Жорий йилнинг март ойларида ижтимоий тармоқларда чиқиндиларни титкилаб, яроқсиз ҳолда ташлаб юборилган тиббий ниқобларни териб олаётган шахс акс этган видеоролик тарқалди. Видеороликда ушбу шахсни икки нафар номаълум фуқаро суҳбатга тортишга уринишган ва ҳолатни уяли алоқа воситаси орқали видеотасвирга олишган.

Чиқинди тўкиш жойидаги тиббий юз ниқобларини йиғаётган шахснинг тасвирига ойдинлик киртиш мақсадида ИИВ ахборот хизмати ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган.

Натижада,  ушбу ҳолат жорий йилнинг 8-март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманида ўткинчи йўловчилар томонидан тасвирга олинганлиги маълум бўлган.

Видеотасвирдаги фуқаронинг шахсига ойдинлик киритилганида, унинг руҳий носоғлом эканлиги аниқланган. Сўнг унинг оила аъзолари билан тушунтириш-профилактик суҳбатлари олиб борилган.  

Фуқаро яшаётган ҳудуд маҳалла раисининг маълум қилишича, фуқаро руҳий носоғломлиги бўйича рўйхатда туриб, 2 гуруҳ ногирони ҳисобланади.  

"У маскаларни йиғиб маҳаллага сотмаган, шунчаки тиббий ниқобларни макулатурага топшириш учун йиққан," – дейди маҳалла раиси.

ИИВ ахборот хизмати фуқаролардан тўлиқ ишлатилган юз ниқобларини имкон қадар яроқсиз ҳолатга келтириб, сўнг чиқиндиларга ташлашни тавсия қилмоқда. 

558
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1165)
Женщина легкого поведения в гостинице

БААда ошпазликни таклиф қилиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди

154
Аёл танишини Санкт-Петербургдан Дубайга чақириб олади. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида одам савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 36 ёшли сурхондарёлик аёл А.Н. БААнинг Алайн шаҳрида юрган вақтида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган таниши 29 ёшли самарқандлик Г.М.га ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлашни таклиф қилган. “Олмаота-Дубай” йўналишига чипта харид қилиб, уни Дубай шаҳрида кутиб олади.

Йўл харажатларига 2000 доллар сарфлаганлигини айтиб, танишининг фуқаролик паспортини олиб қўяди. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига Алайн шаҳридаги ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ЖХТ бўлими ҳузуридаги ТБ томонидан 2017 йилнинг 18 май куни Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмига (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳудудийлик бўйича Сурхондарё вилояти ИИБга юборилади ва Шўрчи туман ИИБ томонидан аёл қидирувга берилади.   

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А.Н. шу йилнинг 25 сентябрь куни БААдан “Дубай-Тошкент” йўналишли авиарейси орқали олиб келинган ва тегишли ички ишлар идорасига топширилган.

154
Задержание подозреваемого

Қидирувдаги урганчлик аёл БААда қўлга олинди

290
26 ёшли З.М. уч йил илгари БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. Кейин бир танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 5 апрель куни БАА давлатининг Ажман шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб юрган Ўзбекистон фуқароси З.М. қўлга олинган. 25 сентябрь куни Дубай-Тошкент авиарейси орқали мамлакат ҳудудига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 26 ёшли З.М. 2017 йилда БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. 2018 йилда Янгиариқ туманида яшовчи 26 ёшли Э.Г. исмли танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

Шу боис унга нисбатан 2018 йилнинг 23 август  кунидан Ўзбекистон ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми (Одам савдоси) билан  жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган эди.  

Ҳозирда З.М.ни Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБга топшириш чоралари кўрилмоқда.

290
Флаг Азербайджана

Озарбайжон парламенти қатор ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди

4
Озарбайжон Миллий Мажлиси Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашгани туфайли ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди. Энди 48 соат ичида уни мамлакат президенти тасдиқлаши лозим.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Озарбайжон Миллий Мажлиси (парламенти) Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашгани туфайли қатор шаҳарлар ва ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Парламент ушбу қарорни навбатдан ташқари йиғилишда қабул қилган. Энди 48 соат ичида уни мамлакат президенти тасдиқлаши лозим.

Комендантлик соатини эълон қилиш Озарбайжон ИИВ зиммасига юкланмоқда.

Тоғли Қорабоғдаги кескинлик

Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғидаги вазият якшанба, 27 сентябрь куни эрталаб кескинлашди. Тан олинмаган республика Озарбайжон ҳарбийлари унинг ҳудудини, жумладан, пойтахт Степанакертани ўққа тутганини маълум қилди. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Боку ва Ереван вазиятни кескинлаштиришда бир-бирини айламоқда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томони ўт очгани, озарбайжон томони эса ҳужум қарши амалиётни бошлаганини таъкидламоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ Озарбайжон томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учраганини маълум қилмоқда.

Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбарияти ҳам шундай қарор қабул қилган.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Боку ва Ереванни зудлик билан ўт очишни бас қилишга ва музокалар ўтказишга чақирган эди.

Қорабоғ можароси 1988 йилнинг февралида, Тоғли Қорабоғ автоном вилояти ўзининг Озарбайжон ССР таркибидан чиқиши ҳақида эълон қилганида бошланган эди. 1992-1994 йилги қуролланган қарама-қаршилик давомида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унга қарашли еттита туман устидан назоратни бой берган. 1992 йилдан буён ЕХҲТнинг (ОБСЕ) Минск гуруҳи доирасида - ҳамраислар - Россия, АҚШ ва Франция бошчилигида можарони тинч йўл билан бартараф этиш бўйича музокаралар ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолишга қаттиқ туриб олган. Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилиб келади, чунки Тоғли Қорабоғ Республикаси музокаралар томони эмас.

4