Shenyang J-11. Лицензионный вариант советского истребителя Су-27

Россиянинг Су-27 самолёти Қора денгизга қулаб тушди

810
(Янгиланган 10:11 26.03.2020)
Айни дамда самолёт ва вертолётлар ҳамда воқеа жойига яқин жойда бўлган ҳарбий  ва фуқаро кемалари учувчини қутқариш операциясини олиб боришмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Россиянинг Су-27 самолёти, 25 март куни кечқурун Қора денгизга қулаб тушди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Мудофаа вазирлигига асосан.  

Режа бўйича одатий парвозини амалга ошираётган Су-27 ҳарбий ҳаво кемаси Феодосия шаҳридан 50км масофада авария сигналини беришни бошлаган ва шундан сўнг алоқа йўқолган.

Айни дамда учувчини қутқариш бўйича операция олиб борилмоқда. Унда Ан-26 самолёти, Ми-8 вертолёти ҳамда воқеа жойига яқин жойда бўлган ҳарбий  ва фуқаро кемалари иштирок этишмоқда, дейилган хабарда.

Су-27 — кўп мақсадли, ҳар хил ҳаво шароитида учишга мослашган юқори манёврли қирувчи самолётдир. У узоқ ва яқин масофаларда жанг олиб бориши мумкин.

810