Қашқадарёлик эркак рашк туфайли ўз хотинини арқон билан бўғиб ўлдирди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанжал давомида, эр ўз аёлини уйнинг хўжалик хонасидаги стулга мажбуран ўтказиб, қўл ва оёқларини мазкур стулга арқон ип билан боғлаб, қўлидаги арқон бўлаги билан бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида 46 яшар эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У ўз хотинини қасддан ўлдирганликда гумонланмоқда, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Маълум бўлишича, 1 апрель куни Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 46 яшар эркак рашк негизида 39 ёшли турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб қолади.

Жанжал давомида, эр ўз аёлини уйнинг хўжалик хонасидаги стулга мажбуран ўтказиб, қўл ва оёқларини мазкур стулга арқон ип билан боғлаб, қўлидаги арқон бўлаги билан бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан У.Қ.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (у гумонланувчи тарикасида ушланган).

Янгиликлар лентаси
0