Капур и Джафри в художественном фильме Черный принц Аджуба. Архивное фото

Ҳинд актёри Риши Капур оламдан ўтди

610
(Янгиланган 11:53 30.04.2020)
Айни вақтда актёрнинг ҳамкасблари ва ҳинд сиёсатчилари ҳам Риши Капур вафоти муносабати билан таъзия билдиришмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Ҳинд актёри Риши Капур 68 ёшида Мумбайдаги касалхоналардан бирида саратон касаллигидан сўнг вафот этди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Риши Капур - актёр ва режиссёр Раж Капурнинг ўғилларидан биридир.

Таъкидланишича, ўтган йилнинг сентябрида АҚШда саратон касаллигидан даволангач, Ҳиндистонга қайтиб келган.

Февраль ойида икки марта соғлиғидаги муаммолар туфайли касалхонага ётқизилган.

Айни вақтда актёрнинг ҳамкасблари ва ҳинд сиёсатчилари ҳам Риши Капур вафоти муносабати билан таъзия билдиришмоқда.

Ўзбекистонда ҳам Риши Капурни билган машҳурлар бу борада постлар ёзишга улгурди.

Хусусан, Халқаро пресс-клуб раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаев актёрнинг яқинларига таъзия ва сабр билдирган ҳолда Фейсбукдаги аккаунтида қуйидагиларни ёзиб қолдирган:

"2006 йил Риши Капур акаси Рандхиржи билан юртимизга келганди, Нитин Мукеш хам, ушанда Риши билан яқиндан танишдик, Самарқанд ва Наманганга бордик, сахнага чиқиб "Мешайл ту нахи"ни ижро қилганида зал мазза қилгани, кўпчиликни кўзи завқ ва ёшга тўлгани хамон хотирамда. Сўнг биз Мумбайга бордик, Радж ва Кришна Капур хонадонида тушлик қилдик, икки ака-ука, онаси, Каришма Капур билан 2 соатдан зиёд роса мазза қилиб сухбатлашдик. У самимий ва беғубор одам эди. Ёшлигимда якшанба куни отам албатта "Бобби" фильмидан мусиқаларни магнитафонда қўярдилар... Хуллас ностальгия... Яхши артист ва инсон эди... аммо барчамиз ўлим шарбатини тотамиз..."

610
Продажа украшений. Архивное фото

Жиззахда фуқаро собиқ хотини ва қайнонасининг 267 минг долларини тунашни уюштирди

121
Ниқоб таққан йигитлар жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Уларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Жиззах шаҳрида фуқаро ўзининг танишлари билан собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонасини тунашни уюштирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Босқинчилик 12 сентябрга ўтар кечаси соат 3.30ларда Халқобод маҳалласида содир этилган. 3 нафар ниқоб таққан йигитлар 48 ёшли Ф.М.нинг уй деворидан ошиб кирган. Жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Босқинчилар жабрланувчиларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

Улар уйдаги темир сейфни бузиб, 207 минг доллар, 3 дона тилла билакузук, 5 дона тилла узук, 2 дона тилла зирак, 2 дона тилла занжирни олиб чиқиб кетишган. Ф.М.га етказилган зарар 267 минг долларни ташкил қилди.     

Жабрланувчи бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган ва тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Жумладан, пул ва тилла буюмлар борлигидан хабардор кишиларнинг жиноят рўй берган вақтда қаерда бўлганлиги аниқланди. Тилла тақинчоқлари сотилиши мумкин бўлган жойларга эътибор қаратилди. Ҳудуддаги видеокамералар тасвирлари ўрганилиб, муқаддам судланганлар, жиноятга мойил шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.

Натижада турар жойда пул ва тақинчоқлар сақланаётганлигини Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар даҳасида яшовчи 24 ёшли А.Х. яхши билгани аниқланган. Чунки у жабрланувчининг катта қизи билан бир муддат шаърий никоҳ асосида яшаган.

Собиқ куёв билан унинг тўрт нафар шериклари қўлга олинган. Аниқланишича, уларнинг барчаси муқаддам судланган. Босқинчиликда Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида яшовчи 27 ёшли С.Х., унинг 26 ёшли қўшниси Ш.Р., Тошкент вилояти Зангиота тумани “Назарбек” ҚФЙда яшовчи 25 ёшли А.А. ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида яшовчи, 25 ёшли А.У.лар иштирок этган.

Айбланувчилар ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

121

Тошкент шаҳар ИИББ рўмолли аёллар нима учун автобусга олинганини тушунтирди

298
Интернет тармоғида тарқаган видеомурожаатлардан бирида муаллиф рўмол ўраган аёлларга гўёки ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётганини айтган

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ рўмолли аёллар нима учун автобусга олингани юзасидан расмий маълумот берди.

Интернет тармоғида тарқаган видеомурожаатлардан бирида муаллиф рўмол ўраган аёлларга гўёки ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётгани ҳақида гапирган эди.

ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур фикрлар ҳақиқатдан йироқ. Рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам. 

“Аёлларни автобусга таклиф қилишдан ягона мақсад – коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиши бўлган”, - дейилган хабарда.

Маълум бўлишича, жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаро С.Н. ва Н.Р.лар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиши учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган.

Видеодаги воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19:25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган.     

Хабарда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига коронавирус хавфи ҳануз долзарблигини эслатиб ўтилган.

“Ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйманг, сантария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинг”, - дейилган хабар сўнгида.

298
2 марта в Сергелийском районе города Ташкента прошла церемония открытия 2 новых общеобразовательных школ

Мирзиёев “Таълим тўғрисида”ги қонунни имзолади

7
Қонун билан профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. “Таълим тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, таълим турлари қуйидагилардан иборат: мактабгача таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал таълим; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим.

Умумий ўрта таълим I–XI синфларни ўз ичига олади.

Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади.

Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.

Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади.

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади.

Шунингдек, мазкур қонун билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлар ўз кучини йўқотди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7