Сейсмограф. Землетрясение

Хитой-Қирғизистон чегарасидаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

303
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра бугун Тошкент вақти билан 15:51 Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 06.05.2020 да Тошкент вақти билан 15:51 (06.05.2020 да 10:51 Гринвич бўйича) Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Координаталар 39,79 градус шимолий кенглик, 73,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик h =10 км. Тошкентгача масофа 431 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган : 234 км, 2 балл.

Андижон : 174 км, 3 балл.

Фарғона : 194 км, 2 балл.

303
Продажа украшений. Архивное фото

Жиззахда фуқаро собиқ хотини ва қайнонасининг 267 минг долларини тунашни уюштирди

106
Ниқоб таққан йигитлар жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Уларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Жиззах шаҳрида фуқаро ўзининг танишлари билан собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонасини тунашни уюштирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Босқинчилик 12 сентябрга ўтар кечаси соат 3.30ларда Халқобод маҳалласида содир этилган. 3 нафар ниқоб таққан йигитлар 48 ёшли Ф.М.нинг уй деворидан ошиб кирган. Жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Босқинчилар жабрланувчиларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

Улар уйдаги темир сейфни бузиб, 207 минг доллар, 3 дона тилла билакузук, 5 дона тилла узук, 2 дона тилла зирак, 2 дона тилла занжирни олиб чиқиб кетишган. Ф.М.га етказилган зарар 267 минг долларни ташкил қилди.     

Жабрланувчи бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган ва тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Жумладан, пул ва тилла буюмлар борлигидан хабардор кишиларнинг жиноят рўй берган вақтда қаерда бўлганлиги аниқланди. Тилла тақинчоқлари сотилиши мумкин бўлган жойларга эътибор қаратилди. Ҳудуддаги видеокамералар тасвирлари ўрганилиб, муқаддам судланганлар, жиноятга мойил шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.

Натижада турар жойда пул ва тақинчоқлар сақланаётганлигини Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар даҳасида яшовчи 24 ёшли А.Х. яхши билгани аниқланган. Чунки у жабрланувчининг катта қизи билан бир муддат шаърий никоҳ асосида яшаган.

Собиқ куёв билан унинг тўрт нафар шериклари қўлга олинган. Аниқланишича, уларнинг барчаси муқаддам судланган. Босқинчиликда Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида яшовчи 27 ёшли С.Х., унинг 26 ёшли қўшниси Ш.Р., Тошкент вилояти Зангиота тумани “Назарбек” ҚФЙда яшовчи 25 ёшли А.А. ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида яшовчи, 25 ёшли А.У.лар иштирок этган.

Айбланувчилар ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

106

Тошкент шаҳар ИИББ рўмолли аёллар нима учун автобусга олинганини тушунтирди

298
Интернет тармоғида тарқаган видеомурожаатлардан бирида муаллиф рўмол ўраган аёлларга гўёки ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётганини айтган

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ рўмолли аёллар нима учун автобусга олингани юзасидан расмий маълумот берди.

Интернет тармоғида тарқаган видеомурожаатлардан бирида муаллиф рўмол ўраган аёлларга гўёки ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётгани ҳақида гапирган эди.

ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур фикрлар ҳақиқатдан йироқ. Рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам. 

“Аёлларни автобусга таклиф қилишдан ягона мақсад – коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиши бўлган”, - дейилган хабарда.

Маълум бўлишича, жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаро С.Н. ва Н.Р.лар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиши учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган.

Видеодаги воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19:25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган.     

Хабарда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига коронавирус хавфи ҳануз долзарблигини эслатиб ўтилган.

“Ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйманг, сантария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинг”, - дейилган хабар сўнгида.

298

Путин Нобел тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди

108
(Янгиланган 15:04 24.09.2020)
Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Нобель тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди, РИА новости хабарига асосан. 

Ушбу ташаббус Россиялик журналист ва ёзувчи Сергей Комков томонидан амалга оширилган. Комков Путин номзодини 2021 йил нобель тинчлик мукофотига номзод сифатида расмий аризани 10 сентябр куни Осло шаҳрига юборган. 

Маълумот учун, Россия президентини биринчи маротаба ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилаётгани йўқ. 2013 йилда ҳам Владимир Путин Дунё халқлари бирлиги академияси президенти томонидан ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилган эди. 

Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

Турли йилларда ушбу мукофотга Барак Обама, Альберт Гор, Кофи Анан, Ким Де Жун, Нельсон Манделла, Михаил Горбачев ва бошқалар муносиб деб топилган. 

 

108