ДТП в Бухарской области, двое погибли пятеро получили тяжкие телесные повреждения

Nexia ва Lacetti тўқнашуви икки кишини ҳаётдан олиб кетди

382
Бухородаги аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 19 ёшли қиз ва Nexia ҳайдовчиси қурбон бўлди, беш киши оғир тан жароҳати олди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Бухородаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши қурбон бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ЙТҲ 19 май куни Қоракўл туманидан ўтувчи 4Р-76 йўлининг 8-километрида содир бўлган. 31 ёшли Nexia ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўзига қарама-қарши йўналишда келаётган 39 ёшли Н.Т.нинг бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашиб кетган.

ДТП в Бухарской области, двое погибли пятеро получили тяжкие телесные повреждения
ДТП в Бухарской области, двое погибли пятеро получили тяжкие телесные повреждения

Оқибатда Nexia автомашинасининг йўловчиси 19 ёшли З.Н. ҳодиса жойида, ҳайдовчи М.Ж. эса тиббиёт бирлашмасида вафот этганлар.

ДТП в Бухарской области, двое погибли пятеро получили тяжкие телесные повреждения
ДТП в Бухарской области, двое погибли пятеро получили тяжкие телесные повреждения

Бундан ташқари, ҳар икки автомашинадаги 6 нафар йўловчилардан 5 нафари оғир тан жароҳати, бир нафари эса енгил тан жароҳати олган, уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

382
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

298
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

298
Девушка сидит с телефоном

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилишди

237
20 ёшли фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган ва ундан 300 доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.

19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

237
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

Вакцина ва маймунлар: "Россия фейки" ҳақида британия фейки

13
Британия ОАВлари Россиянинг инсониятга қарши навбатдаги диверсиясини фош этишди. Бу хабар туманли альбионда бир неча кун давомида асосий янгилик мақомини ушлаб турди

Владимир Корнилов

Британиядаги ҳолатга назар солинг: мамлакатда пандемия билан боғлиқ ҳолат ўта абгор, ҳукумат қўллаётган янги карантин чораларига қарши бутун бошли минтақалар бош кўтармоқда, Европа иттифоқи билан Brexit хусусидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ва бу яқин истиқболда иқтисодий коллапсни юзага келтириши мумкин, Шотландиянинг ажралиб чиқишини ғояси қўллаб-қувватланиши ўзининг чўққисига етди ва бу мамлакатнинг дарз кетишига олиб келиши мумкин. Тасаввур қилдингиз-а, муаммолар кўламини?

Мана шундай бир шароитда британ нашрлари ўзларининг биринчи саҳифаларида: "Телба Russkies вакцина бизни шимпанзега айлантиради, дея бонг уришмоқда", деб ёзиб чиқишди.

Нашрларнинг деярли барчаси кулгили коллажлар эълон қилган бўлиб, уларда Британия бош вазири Борис Жонсон сурати йетига айлантирилган ва суратга "Мен қор одам вакцинамни яхши кўраман", деган изоҳ берилган эди.

Айрим манбаларга таянган ҳолда британ ОАВлари бу фотосуратлар Россия давлати ёки Россия расмий шахслари буюртмаси асосида коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган бўлғуси британ вакцинасини обрўсизлантиришга ва у одамларни маймунга айлантиради деган мазмунда тарқатиладиган дезинформациянинг бир қисми сифатида ишлаб чиқарилган ёки тарқатилганини иддао қилишган эди.

Бундай таъкидлар The Times нашри томонидан тарқатилган, яъни у илк манба бўлган. Нашр гўёки ўз "суриштируви" ниқоби остида ушбу мавзуда бир нечта шов-шувли материаллар эълон қилган.

Аммо Россия давлатининг бу ишга қандай алоқаси бор. Бу саволга жавобни The Times ўзи ўйлаб топган фитнага қизиқишни тобора оширган ҳолда жавоб беришга уринган. Нашр "ушбу пропагандага бўлган уриниш Кремль томонидан бевосита бошқарилганми, тушунарсиз, аммо айрим россиялик мансабдорлар бу иш ташкилоти ва оммага тарқатилишига жалб этилганликлари хусусида далиллар мавжуд"лигини баён этган.

Аммо асосий мақолада ушбу таъкид унчалик кескин жарангламайди: "Оксфорд тадқиқотига қарши кампания россиялик расмий шахслар билан боғлиқ бўлиши мумкин. <…> ушбу шахсларнинг жалб этилиши Кремль бу ташвиқот уриниши ҳақида буйруқ бергани, уни маъқуллагани ёки у ҳақда билганини англатмайди".

Хуллас, нашрнинг кўпсонли кузатувчиларига барча газеталар сарлавҳаларига чиқарилган фитнага оид сарлавҳа (бу ишнинг барчасини Россия амалга ошираётгани) ҳақида тушунтириш берилмади. Бунинг ўрнига муштарийларни газета сайтига кириб, 40-дақиқалик подкастни тинглашга даъват қилишди - гўёки у ерда ҳаммаси батафсил тушунтирилган ва далилланган.

Афтидан, бошқа ОАВлар ҳам (хусусан британия матбуоти билан бир қаторда американики ҳам) кўпам узоққа бориб ўтирмадилар ва The Times маълумотига , яъни унинг ўша подкастида Россия расмий шахслари ҳозирча мавжуд бўлмаган британ вакцинасини дискредитация қилувчи интернет-мемлар яратилишига алоқадорлиги тўғрисидаги далиллар борлигига ишониб қўя қолишди.

Пандемияга уч марта зарба: Россияда коронавирусга қарши 3-чи вакцинани синовлари бошланди
Ruptly / РФПИ / АФК "Система", завод "Биннофарм" / Роспотребнадзор

Шу боис ҳам Россия дезинформация кампаниясига "герасимов ҳарбий доктринасининг бир қисмига сингари қаралди - РФ қуролли кучлари бош штаби раҳбари Валерий Герасимов стратегиясига Ғарб оавлари важ бўлса-бўлмаса ҳавола қилишни жуда ёқтиришади.

Аммо The Times подкастини тингласангиз, трансляция давомида ҳозир "биз сизларга Россия давлатининг бу ишга алоқадорлигини ҳозир исботлаб берамиз", деган ваъдалар кўп бор янграганига гувоҳ бўласиз. Ташкилотчилар хусусида гап айтишга фурсат етганида эса, Россия тўғридан-тўғри инвестициялари фонди бош директори - Кирилл Дмитриев фамилияси янграйди.

Газета журналистлари штатдаги "кремленологлар" билан Дмитриев шахсини, унинг фондини ва ҳатто Владимир Путин улар томонидан ташкиллаштирилган кампаниядан хабардор бўлган-бўлмагани сингари мавзуларни муҳокама қиладилар.

Бундан тахмин қилса бўладики, The Times гўёки бу ишнинг изига тушган — "йети Жонсон" картинкалари ортида турган амалдорлар эса мана шулар бўлади. Аммо шу вақтда ажабтовур бир гап айтилади: "Кирилл Дмитриев бизда мавжуд далиллар орасида тилга олинмаган. Унинг дезинформацияга алоқадорлиги ҳақида шама ҳам йўқ, ҳатто". Бори шу. Яъни шу жойда россиялик амалдорларга" элтувчи сирли иплар ногаҳон узилади. Дарвоқе, Россиядаги жиноятчилик ҳақида юзаки ёзадиган китоблари билан машҳур эксперт Марк Галеотти ушбу кампания ортида "аллақандай кремль герцоглари ва баронлари" туриши ҳақида фикр билдирганини айтмаганда, албатт. Ҳа, бу гапнинг "далил"дан қандай кам жойи бор?

Шундан сўнг навбатдаги "инсайд" келтирилади: гўёки, аллақандай Россия давлат каналларидан бирида британ вакцинаси синовлари вақтида тестда ишитирок этганларнинг икки нафари ўлгани, аммо улар вафотини гўёки яширишаётгани ҳақида фейкка тайёргарлик кўрилган эмиш. Гўё вакцина фақат маймунларда ишлаши, одамларда ишламаслиги далили эмиш бу. Бир вақтнинг ўзида ушбу кампания ҳатто бошланмагани, бу зотан Россия телевидениеси учун ҳам ортиқчалик қилгани ҳақида қўшимча қилинади.

Яъни ҳеч ким ҳеч қаерда эълон қилмаган подкаст муаллифлари бу хабарни қаердан олишгани ҳақида ҳам бехабармиз. Аммо шундан сўнг The Timesдан факт-чекинг эътиборга ҳавола қилиниб, улар бунда ҳеч қаерда эълон қилинмаган "сенсацияни" "инкор" этишади.

Ҳеч қаерда янграмаган янгиликни ўртага ташлаб, сўнг унга қарши жон-жаҳди билан курашиш - обрўли журналистика амалиётида алланечук янгиликдир.

Шу билан бирга, британиядаги AstraZeneca компаниясининг вакцинасини ўзида синаган одамлардан бири шу ҳафтада Бразилияда оламдан кўз юмгани рост. Бу ҳақда жаҳон  ахборот агентликлари хабар беришди. Буни энди "россия дезинформациясига" йўйиш анча қийин кечади.

Шу тариқа, бирорта материалда Россия давлатининг, Россия расмийларининг ёки норасмий шахсларининг Жонсон ва ковид ҳақида кулгили мемларни ишлаб чиқишганини маълум маънода бўлса-да, исботловчи далиллар йўқ.

Интернет шундай суратларга тўла ростдан ҳам. Аммо уларнинг биринчи манбаи - The Timesга олиб келади. Бунгача улар қаердадир чоп этилганми-йўқ, билмайман, аммо айнан ўша газета бу суратларнинг дунё бўйлаб кенг тарқалишига старт берган эди.

Нашр таъкидига кўра, шунга ўхшаш мемлар учта оддий ресурсларда чоп этилган — уларнинг иккитаси британия ва биттаси брюсселда. Аммо бу сурат билан боғлиқ мутлақо бошқача суратни EUReporter сайтида топиш мумкин. Бундан келиб чиқадики, бу сингари коллажлар тарқатувчиси айнан The Times бўлган. Британия вакцинасининг обрўсини туширишни мақсад қилган ва уни маймунники деб атаган бирор кимса топилган бўлса ҳам, у энг таъсирчан ва арзон усулни қўллаган: у бу усулни машҳур британия газетаси редакциясига ташлаган ва унга Россия дезинформацияси далили сифатида кўриниш берган.

Бўлди. Шундан сўнг мемлар интернет бўйлаб тарқалиб кетган. Жуда ажабтовур самара. Аммо ҳаммаси шундай экан, бундан келиб чиқадики, The Times дезинформацияни тарқатиш инструменти бўлган (Ва бу дезинформация Россияники эмас).

Бу воқеага Россиядан кимнингдир жалб этилганлиги далили йўқ бўлса-да, аммо Лондон реакцияси ўта кескинлигини, у жаҳл билан реакция билдираётганини кўраяпмиз. Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Москвани оксфорд вакцинасини дискредитация қилишда айблашда улгурди. Санкцияларнинг ҳам қулоғи кўриниб қолди, чоғи. Ва бунда The Times нинг ўзи Кремль бу воқеага алоқадор бўлмаслиги мумкин, деб таъкидлагани катта роль ўйнамайди. Британиялик вазирларга сарлавҳалардан кейинини ўқиш шарт эмас.

Бу россияга нега керак, деган саволга нашр ўз таҳририят колонкасида оддий жавоб берган: бу билан барча вакциналарга нисбатан глобал ишонч йўқолаётган эмиш. Аммо айни вақтда коронавирусга қарши бутун дунёда ҳозирча ягона вакцинага эга бўлиб турган Россияга вакцинацияга нисбатан ишончни поймол қилиш унчалик ҳам фойдали эмас. Аммо Ғарбда бу ҳолатда мантиқнинг кимга ҳам қизиғи бор дерсиз?

Британиядаги Россия элчихонаси Россия давлати британия вакцинасига бўлган ишончни йўққа чиқариш учун ташвиқот олиб бораётган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахмин ўз-ўзидан дезинформацияга мисол бўлишини тушунтирди.

Эътибор беринг, британия ОАВнинг бу "сенсацияси"ни бирорта ижтимоий тармоқда блокланган эмас, бу хабарлар "қўшимча текширишга муҳтожлиги" ҳақида ҳам ҳеч ким айтгани йўқ. Ахир бу Хантер Байденнинг унинг отаси - АҚШ президентлигига номзодни дискредитация қилувчи электрон хатлари билан боғлиқ можаро эмасда. Акс ҳолатда ижтимоий тармоқлар анча тез ва кескин ҳаракат қилган бўлардилар, яқинда бўлгани каби Х.Байден ҳақида компроматни эълон қилишга жазм қилган New York Post газетаси саҳифалари тезда блоклагани сингари.

Аммо вакцина ва маймунлар ҳақида эълон қилган британия "сенсацияси"ни ҳеч ким блокламаяпти. Ахир, гап руслар ҳақида борар экан, турфа аҳмоқона айбловларни, уларни ҳатто текшириб ўтирмасдан чоп этиш мумкинда.

Шу ўринда, яна бир мантиқий савол туғилади: буларнинг барчаси британ ОАВларига нега керак? Хусусан, жавоб мақола бошида берилган эди. Камида икки кун давомида жамоатчилик мамлакатнинг реал муаммоларини муҳокама қилишдан чалғийди ва "бу русларнинг қандай шумлигидан" қаттиқ ранжийди. Маймун вакцинаси ҳақидаги мақолалар таъсири камайгач эса, янги сенсацияни ўртага ташлаш мумкин. Дейлик, қандай қилиб шумният руслар Олимпиада-2020ни тўхтатишга уринишгани-ю, мардонавор британ махсус хизматлари эса бу тил бириктирувга қай тарзда чек қўйишгани ҳақида. Шундай қилинса, яна бир неча кунга шовқин-сурон ва жанжал тайёр, ҳисоб. Фақат у бу ким ҳеч бўлмаса битта гувоҳ ва далилни тақдим этинг, деб қолмаса бўлди. Буёғи ортиқчада.

13