Купюры евро разного номинала

Қалбаки валюта сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга тушди

226
Улардан бири Хоразмда икки фуқарони 1,5 минг еврога чув туширган. Унинг машинасида яна 3,5 минг евро ва 500 доллар қалбаки хорижий валюта топилган.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Хоразм ва Тошкентда қалбаки валюта сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди.

Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Хива шаҳрида яшовчи фуқаро 11 июнь куни ариза билан мурожаат қилган. Аризасида нотаниш шахслардан 11 млн сўм эвазига 1 000 евро айирбошлаб олгани, лекин кейинчалик валюталар қалбаки экани маълум бўлганини баён қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан тезкор чора-тадбир амалга оширилган. Натижада Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Б.М. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашина Гурлан туманида тўхтатилган. Унинг машинасидан салонида 3,5 минг евро ва 50 доллар ва 16,4 млн сўм миқдоридаги валюта борлиги аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, автомашина салонидан олинган хорижий валюталар қалбаки эканлиги маълум бўлган. Шунингдек, Б.М. Урганч шаҳрида яшовчи яна бир фуқарога 5 490 000 сўм эвазига қалбаки 500 еврони ўтказганлиги ойдинлашган.

Қалбаки хорижий валюталарни муомалага киритишга уринган жиноий гуруҳ аъзоларининг қилмишини тўлиқ фош этишга қарор қилинган. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида яшовчи яна бир гумондор қўлга олинган. Унинг уйида ўтказилган тинтув вақтида қалбаки 200 доллар топилган. Жиноятни уни муомалага киритиш мақсадида сақлаб қўйгани аниқланган.

Жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

226
Теглар:
Тошкент, Хоразм
Женщина набирает воду из реки

Боткенда кўп болали она бедарак йўқолди: қўшни давлатларда қидирув - фото

150
(Янгиланган 18:24 01.12.2020)
Боткен вилоятида 23 ноябр куни бедарак йўқолган 45 ёшли Мактим Кожоновани қидирилмоқда. Қариндошлар милицияга мурожаат қилишди, ягона тизимда қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Боткен вилоятида 23 ноябрь куни бедарак йўқолган 45 ёшли Мактим Кожоновани қидирилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон ҳукуматнинг минтақадаги ваколатхонаси матбуот котиби Чўлпон Бердиқулова.

В Баткенской области ведутся поиски 45-летней Мактым Кожоновой, которая пропала 23 ноября
Фото / предоставлено пресс-службой полпредства правительства в Баткенской области
В Баткенской области ведутся поиски 45-летней Мактым Кожоновой, которая пропала 23 ноября

Таъкидланишича, олти фарзанднинг онаси Ўзбекистон ва Тожикистондан ҳам қидирилмоқда.

Боткен шаҳрида яшовчи Мактим Кожонова 23 ноябр куни соат тахминан 20:30 да уйдан чиқиб кетди ва қайтиб келмади. Қариндошлар милицияга мурожаат қилишди, ягона тизимда қайд этилди.

Қидирув ишлари ФВВ 16 ходими, 15 милиция ходими ва маҳаллий аҳоли томонидан олиб бормоқда.
Бугун, 1 декабрь куни Кожонованинг қариндошлари вилоят раҳбари Жанибек Жалаловга мурожаат қилишди.

150
Теглар:
Қирғизистон
Строительство жилых домов

Қозонда ўзбекистонлик иккинчи қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди

53
37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Татаристон пойтахти Қозонда ўзбекистонлик фожиали вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 27 ноябрь куни 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушган. Бунинг натижасида вафот этган.

Таъкидланишича, Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Фуқаронинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

53
Теглар:
бахтсиз ҳодиса, қурилиш, Қозон
Флаги стран ЕАЭС. Архивное фото

Декабрда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олади - РФ Саноат ва савдо вазирлиги

21
(Янгиланган 19:57 01.12.2020)
Россия Саноат ва савдо вазирлиги департамент директори Михаил Ўзбекистон декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия Саноат ва савдо вазирлиги департамент директори Михаил Анисимов РИА Новости билан суҳбатда Ўзбекистон декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олишини маълум қилди.

Шу йил январ ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республиканинг иттифоқда иштирок этиш масаласи парламентда ҳар томонлама ўрганиб чиқиш кераклиги ҳақида айтганди.

Март ойи бошида Вазирлар Маҳкамаси парламентнинг иккала палатасига мамлакатнинг ЕОИИдаги кузатувчиси сифатида иштирок этиши тўғрисидаги таклиф киритишга қарор қилди. Апрел ойи охирида парламентнинг қонун чиқарувчи палатаси, май ойининг бошида - Сенат кўпчилик овоз билан Ўзбекистоннинг иттифоқдаги кузатувчи-давлат сифатида қатнашишини маъқуллаганди.

"Декабр ойида Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи мақоми берилади", - деди Анисимов "Россия-Ўзбекистон саноат мулоқоти: янги лойиҳалар ва шерикчилик" онлайн-конференциясида.

Анисимовнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг ва ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлик янги форматда импульс ва ривожланиш олади.

ЕОИИ – 2015 йил 1 январдан бошлаш фаолият кўрсатувчи халқаро иқтисодий интеграция бирлашмаси. Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон - иттифоқ аъзолари.

21
Теглар:
Ўзбекистон, ЕОИИ
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари