Тошкентда “Bitcoin” ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахс қўлга тушди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишБиткоин и технология блокчейн
Биткоин и технология блокчейн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда “Bitcoin” савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси ва 190-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкентда “Bitcoin” савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ҳукумати Telegram криптовалютасини таъқиқлади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғуллангани аниқланди.

У 2019–2020 йилларда интернет тармоғидаги Telegram каналида фуқароларга 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаш орқали хорижий давлатлар фуқаролари билан чет эл валютасини ўтказиб келгани, “Bitcoin” олди-сотдиси билан лицензиясиз шуғулланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш)  ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0