Ўзбекистонда террорчилик гуруҳи 25 аъзосининг фаолиятига нуқта қўйилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишДвери СИЗО
Двери СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари маълумотларига кўра, бу одамлар ҳозирда Сурияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси А. Абдуқаххоровнинг таъсири остига тушиб қолган.

ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ДХХ, Тошкент шахар ИИББ ва ДХХ ходимлари 23 июн куни пойтахт ва вилоятда "Тавхид ва жиҳод катибаси" халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларини ҳибсга олдилар.

Председатель совета директоров Национальной ассоциации объединений офицеров запаса Вооруженных сил Владимир Богатырев - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатлари терроризмга қарши курашда ҳаракатларини мувофиқлаштириши керак – эксперт

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу одамлар, 2001 йилда туғилган ва ҳозирда Суриядаги халқаро террорчилик ташкилоти сафида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқароси А. Абдуқаххоровнинг таъсири остига тушиб қолган. Улар экстремистик видеоларни муҳокама қилишиб "ҳижрат" ва "жиҳод"ни амалга ошириш учун Сурияга боришни режалаштиришган.

"Ушбу шахслар орасидан уч нафари муқаддам терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятлар учун жазоланган эди, аммо улар ўзлари учун ҳеч қандай хулоса чиқармадилар, аксинча бу фаолиятини тикладилар", - деб ҳабар беришади идорада.

2442-модда 1-қисмига асосан (“Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, раҳбарлик қилиш, иштирок этиш”) жиноят иши доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Сирғали туманларидаги 25 манзилда тинтувлар ўтказилди, пойтахт вилоятининг Зангиота туманида 25 киши ҳибсга олинган.

Уларнинг яшаш жойларида ашёвий далиллар топилди. Тергов тадбирлари давом этмоқда.

* “Тавҳид ва жиҳод катибаси” - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0