Россия ФХХ Ғалаба парадида уюштирилиши мумкин бўлган фитнанинг олдини олди

© Sputnik / Эдуард Молчанов / Медиабанкка ўтишВоенный парад в городах России в ознаменование 75-летия Победы
Военный парад в городах России в ознаменование 75-летия Победы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФХХ ходимлари Ғалаба парадидан бир неча дақиқа олдин муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскарни асосий таркибдан чиқаришга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Россия ФХХсининг Контрразведка бўлинмаси кеча Москвадаги Ғалаба Парадида уюштирилиши керак бўлган жиддий провокацияни олдини олди, деб хабар қилмоқда 112 телеграм канали.

ФХХ ходимлари энг сўнгги дамда муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскарни Қизил майдондан ўтиши керак бўлган асосий таркиб сафидан чиқаришга қарор қилишди. 

61899  рақамли ҳарбий қисмда хизмат қилувчи Е. Никита исмли аскар айнан қандай провокация уюштиришни режалаштиргани маълум эмас, лекин асосий таркиб сафидан чиқарилганини эшитгач аскар, ФХХ ходимларини ёмон кўришини айтиб бақирган ва милтиқ ғилофи билан Федерал қўриқлаш бўлинмаси автомобили ойнасини уриб синдирган. 

Ҳуқуқни сақлаш органларининг кейинги саволларига жавоб беришдан бош тортган. Айни дамда у ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Янгиликлар лентаси
0