В Навоийской области была пресечена контрабанда золотых монет

Қўлбола усулда тайёрланган олтин тангаларни сотмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

149
(Янгиланган 13:25 25.06.2020)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Навоий вилоятида олтин тангаларни ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

В Навоийской области была пресечена контрабанда золотых монет
Генеральная прокуратура Узбекистана
В Навоийской области была пресечена контрабанда золотых монет

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, икки нафар фуқаро қўлбола усулда тайёрланган тангаларни муомалага киритиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида 10 дона олтин тангани харидор Б.га 2 250 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида умумий баҳоси 24,4 млн сўм бўлган 12 дона олтин тангалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

149
В Ферганской области несовершеннолетний водитель сбил насмерть пешехода

Фарғонада вояга етмаган ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди

170
Қува туманида вояга етмаган ҳайдовчи йўл четида турган пиёдани уриб юборди. Пиёда ҳодиса жойида ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Фарғона вилояти Қува туманида вояга етмаган ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Йўл-траснпорт ҳодисаси 21 октябрь куни Ўрта хўжа Ҳасан кўчасида рўй берган. “Nexia-2” машинасини бошқариб кетаётган вояга етмаган ҳайдовчи йўл четида турган пиёда Қ.З.ни уриб юборган. Натижада пиёда тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

В Ферганской области несовершеннолетний водитель сбил насмерть пешехода
УВД Ферганской области
В Ферганской области несовершеннолетний водитель сбил насмерть пешехода

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ЙҲХББ 16 ёшдан машина ҳайдашга рухсат бериш таклифига муносабат билдирди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

170
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

693
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

693

Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

273
Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат фони 8-10 даража пасаяди.

Аксарият вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даража атрофида бўлади. Кучсиз, асосан қор кўринишидаги ёғинлар мамлакатнинг тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади.

Совуқ ҳаво оқимининг таъсири 29 октябрда ва 30 октябрда кечаси сақланиб туради, 30 октябрда кундузи антициклон шимоли-шарққа чекина бошлайди ва ҳаво аста-секин исийди.

29 ва 30 октябрь кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача тушади, айрим жойларда ҳавода биринчи аёз кузатилади — ҳарорат 1-2 даража совуқ бўлади. 29 октябрда кундузи 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, 30 октябрда эса бироз — 13-16 даражагача исийди. Бу кунларнинг ҳарорати октябрь ойи учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 7-9 даражага паст бўлади.

31 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Тунги аёз тўхтайди, кундузи эса ҳарорат 18 даража, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлади.

273