Мать пыталась продать дочь за 10 млн сумов в Сурхандарьинской области

Сурхондарёда қизини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган она ушланди

526
(Янгиланган 18:06 13.07.2020)
Аввалига 28 ёшли она янги туғилган қизини суд орқали Ю.Т.га беришга рози бўлган. Лекин судда фикридан қайтган.

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Сурхондарё вилоятида ёш она янги туғилган қизини 10 миллион сўмга сотишга уринди, деб хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

“28 ёшли Ф.Н. аввалига янги туғилган қизини суд орқали 35 ёшли Ю.Т.га беришга рози бўлган ва бунинг учун бола туғиш пайтида дори-дармон ва бошқа харажатларга сарфлаган 1,7 миллион сўмини олган. Аммо кейин у ўз фикрини ўзгартириб, Ю.Т.га қизини бериб юборишдан бош тортганлигини маълум қилган”, - дейилади хабарда.

Задержана женщина, намеревавшаяся продать 13-летнего сына
Следственный департамент при МВД Республики Узбекистан

Ушбу воқеадан кейин аёл яна Ю.Т. билан телефон орқали боғланиб, унинг уйига бир неча бор ташриф буюрган ва чақалоқ учун 10 миллион сўм талаб қилган. Бундан кейин Ю.Т. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

Натижада Ф.Н. қиз чақалоғи учун  Ю.Т.дан талаб қилган 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

526
В результате аварии в Бухарской области погибли два человека

“Москвич” ғилдираги чиқиб кетиши туфайли икки киши қурбон бўлди

134
Ғиждувон туманидаги йўлда машинанинг олд томон ғилдираги чиқиб кетган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги ариққа ағдарилиб кетган.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Бухоро вилоятида “Москвич” русумли машина ариққа ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 10 август куни Ғиждувон туман “Соҳибиён” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган. У.Б. “Москвич”ни ишончнома асосида бошқариб кетаётган вақтда машинанинг олд томон ғилдираги чиқиб кетган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги ариққа ағдарилиб кетган.

В результате аварии в Бухарской области погибли два человека
В результате аварии в Бухарской области погибли два человека

ЙТҲ оқибатида автомашина йўловчилари 50 ёшли А.И. ва 44 ёшли Ғ.Р.лар ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

134
Конверт с долларовыми купюрами

“Ўқишга киритиб қўйишга ваъда берди”: Андижон тиббиёт институти кафедра доценти ушланди

273
Андижон вилоятида институтга киритиш эвазига 2 000 доллар олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Андижон вилоятида институтга киритиш эвазига 2 000 АҚШ доллари олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, 8000 АҚШ доллари талаб қилади, бироқ ҳозирда институтга ҳужжатларни топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

273
Женщина обнимает дерево

Дарахтни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади

1
Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтни қучоқлаш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Visit Levi сайти хабар қилди.

Мусобақада 9та давлат – Финляндия, АҚШ, Астралия, Эстония, Германия, Италия, Малайзия, Россия ва Шотландиядан вакиллар иштирок этади. Барча иштирокчилар айни вақтда Левида истиқомат қилмоқда.

Беллашув уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчилар 8 дақиқа ичида энг кўп дарахтни қучоқлаш бўйича куч синашади. Бунда ҳар бир дарахтни камида 5 сония қучоқлаб туриш туриш талаб этилади. Сўнгра спортчиларнинг дарахтларни нақадар самимий қучоқлагани баҳоланади. Учинчи босқич “эркин услуб” (фристайл) деган ном олди, бу ерда иштирокчилар  дарахтларни қучоқлаш жараёнига қанчалик ижодий ёндашишига аҳамият берилади. Бунга бир дақиқа вақт ажратилади.   

Ташкилотчилар танловда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Хоҳлаган одам дарахтни қучоқлаб расмга тушиб, “TreeHugging” хэштеги билан, дарахтнинг жўғрофик координаталарини ва нима учун айнан шу дарахтни танлаганлигини изоҳлаб ташкилотчиларга юбориши мумкин

Аризалар 29 августгача қабул қилинади. Танлов ўзи эса Левидаги Халипуу ўрмонида 22 август куни ўтказилади.

 

1