ФХХ Ростов вилоятида "ИД" ячейкаси томонидан тайёрланаётган терактларни олдини олди

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишСотрудники ФСБ
Сотрудники ФСБ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФХХ ходимлари Ростов вилоятидаги “Ислом давлати”* террорчилик гуруҳи томонидан тиббий ва ўқув муассасаларида амалга оширилиши режалаштирилган терактларнинг олдини олди.

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. ФХХ ходимлари Ростов вилоятидаги “Ислом давлати”* террорчилик гуруҳи томонидан тиббий ва ўқув муассасаларида амалга оширилиши режалаштирилган терактларнинг олдини олди, деб хабар қилди махсус хизмат Жамоатчилик билан алоқалар марказида.

ФСБ РФ предотвратила теракт во Владикавказе - Sputnik Ўзбекистон
Россия ФХХ Владикавказда теракт олдини олди - уни ИШИД* тарафдори тайёрлаган

Бундан ташқари, террорчилар полициячиларга ҳужумни режалаштиришган. ФХХ ходимлари махсус операция ўтказди, унда Ростов вилояти Азов туманидаги гуруҳ раҳбари маҳсус ҳизмат ҳодимларига қарата ўт очганидан кейин йўқ қилинди.

“Ростов-Дон шаҳридаги шошилинч тезкор қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари доирасида гуруҳнинг қолган беш аъзоси ҳибсга олинди”, - дейилади РИА Новости келтирган баёнотда.

Ҳодиса жойида тинтув ўтказилганда фойдаланишга тайёр қўлбола портловчи мослама, автоматик ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, шунингдек гиёҳванд моддалар топилди.

ФХХ ходимлари орасида жабрланганлар йўқ.

Аввалроқ Sputnik радиоси ФХХ мамлакат бўйлаб иш олиб борган қурол ишлаб чиқарувчи гуруҳлар фаолиятини бартараф этгани ҳақида хабар берган эди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0