Сотрудник следственного изолятора

Мигрантлар Иваново вилоятида нарколаборатория очишди - барчаси изоляторда

398
МДҲ фуқаролари Иваново вилоятида синтетик наркотик моддаларини ишлаб чиқариш лабораториясини ташкил этишда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. МДҲ фуқаролари Иваново вилоятида синтетик наркотик моддаларини ишлаб чиқариш лабораториясини ташкил этишда гумон қилинмоқда, деб маълум қилди РФ ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

“Россия ИИВ Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишини назорат қилиш бош бошқармаси ходимлари Иваново вилоятидаги ҳамкасблари билан биргаликда уюшган гуруҳ фаолиятини бартараф этдилар, ушбу гуруҳ аъзолари кейинчалик сотиш мақсадида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга уринганликда гумон қилинмоқда”, - деди Волк.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ давлатларидан бирининг 4 нафар фуқароси Кинешма шаҳри чеккасида шахсий уйни ижарага олган ва у ерда синтетик наркотик воситаларини ишлаб чиқариш цехини ташкил қилган.

Полициячилар 192 килограмм сотишга тайёр мефедрон моддасини топдилар. Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг бутун циклини таъминловчи лаборатория ускуналари, 1,5 минг килограммдан ортиқ кимёвий моддалар ва таркибида суюқ модда жойлаштирилган 437 дона пластик идишлар мусодара қилинди.

Гиёҳванд моддалар савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчилар қўлга олинди. Уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

398
Автомобиль сотрудников Украинской полиции в Киеве.

Ўзбекистон фуқароси Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилмоқда - Герашенко

79
(Янгиланган 16:45 03.08.2020)
Украина полицияси Киевдаги "Леонардо бизнес-маркази банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахсини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киев банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқланди. РИА Новости хабарига асосан.

Киев "Леонардо" бизнес-марказида жойлашган банкда бомба портлатмоқчи бўлган шахс – Ўзбекистон фуқароси, деб маълум қилди Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко.

Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилаётган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

Айни вақтида музокара стратегияси ишлаб чиқилди ва “Бумеранг” махсус операция режаси бўйича иш олиб борилмоқда.

79
ДПС на посту

Марғилонда машина олиб қочган шахс ёш боланинг умрига зомин бўлди

483
Фуқаро қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-2101” машинасини олиб қочган. Йўлда кетаётиб вояга етмаган икки болани уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Марғилон шаҳрида фуқаро машина олиб қочди ва икки нафар вояга етмаган болаларни уриб борди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 31 июль куни фуқаро С.О. Б.Марғилоний кўчасида қаровсиз қолдирилган С.Р.га тегишли “ВАЗ-2101” русумли  автомашинани олиб қочган.

Янгийўл кичик тор кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Р.А. ва Т.А.ларни уриб юборган. Улар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифохонада Р.А. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши очилган.  Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

483
Лист бумаги в руке

“Темир дафтар” нима ва у қандай шакллантирилади вазирлик изоҳи

12
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари “темир дафтар” борасида тушунча берди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева “темир дафтар” борасидаги саволга жавоб берди.

“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати”, - деди у АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда.

“Темир дафтар” ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

Уни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;

- ногиронлиги бўлган;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

- якка-ёлғиз кексалар;

- доимий ишсиз фуқаролар;

- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Шунингдек, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан “Темир дафтар”идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

12