Тошкентда йўл ўртасида “Tico” машинаси ёниб кетди

CC0 / Unsplash / Flavio Gasperini / Горящий автомобиль. Иллюстративное фото
Горящий автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтда “Сувсоз” ДУК ҳузуридаги канализация бошқармасига тегишли “Tico” ёниб кул бўлди. Ҳайдовчига зиён етмаган.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда йўл ўртасида “Tico” машинаси ёниши акс этган видео юзасидан маълумот берди.

Двое человек заживо сгорели в «Жигулях» после столкновения с Malibu - Sputnik Ўзбекистон
“Малибу” келиб урилган “Жигули” ичида икки киши тириклайин ёниб кетди

Маълум қилинишича, 16 июль куни тахминан соат 09.39 да Сергели тумани Шокирариқ кўчасида қурилаётган бино рўпарасида “Ticо” русумли автомобилда ёнғин юзага келган. У “Сувсоз” ДУК ҳузуридаги канализация бошқармасига тегишли. Воқеа жойига ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари чақирилган.

Автомобиль ҳайдовчиси 45 ёшли Илҳом И.га зиён етмаган. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмади.

Ёнилғи насосининг носозлиги машинадаги ёнғиннинг тахминий сабаби сифатида кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0