Милиция

Самарқандда ёш эркак ўлдирилди ва жасади "Зарафшон"га оқизилди

1159
(Янгиланган 21:49 16.07.2020)
Жиноятчилар эркакнинг ўлганлигини билганларидан кейин, унинг жасадини эшак аравага ортиб, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи "Зарафшон" дарёсига оқизиб юборишган.

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Навоий ИЭСга қарашли сув ўтқазиш тўғони олдидан оқиб ўтувчи "Зарафшон" дарёси ичидан ёши тахминан 40-45 ларда бўлган номаълум шахс мурдаси аниқланди, деб хабар қилади Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, номаълум шахс - 1975 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшаган Т.Й эканлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, эркак жанжал қурбони бўлган.

12 июль куни Кармана туманида қайни укаси ҳамда қизи томонидан уриб ўлдирилган.

Жиноятчилар эркакнинг ўлганлигини билганларидан кейин, унинг жасадини эшак аравага ортиб, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи "Зарафшон" дарёсига оқизиб юборишган.

"Мазкур қотиллик ҳеч бир фуқарони бефарқ қолдирмаслиги керак. Республикамизда давом этаётган эпидемик вазиятда бу каби муросасизлик кимнингдир ҳаётдан кўз юмуши билан якун топиши жуда аянчли ва ташвишли ҳолат. Юқоридаги каби ҳолатларга сабаб бўлаётган арзимаган тортишув ва келишмовчиликларга барҳам бериш лозим, чунки инсон ҳаётга бир маротаба келади. Уни хайрли амаллар билан ўтказиш ҳам, жиноят йўлига кириб ўзини бадном қилиш ҳам унинг ўзига боғлиқ. Вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ходимларининг аниқ ва тезкорлиги сабаб мазкур жиноят очилди. Айбдорлар қонунда белгиланган тартибда албатта жазосини олади", - дея фикр билдирди ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник И.Тиллаев.

1159
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

596
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

596
Сотовый телефон

Самарқандлик эркак синглиси хушторини SMS учун уриб ўлдирди

477
Самарқандлик эркак синглисига СМС-хабар ёзган йигитни "разбор"га чақирган ва учрашув давомида унинг бошига мушт тушириб, оғир жароҳатлаган

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Самарқанд вилоятида 34 ёшли эркак ўз синглисига SMS хабарлар юборган 27 ёшли фуқарони ўлдирди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот-хизмати

Ҳодиса 4 август куни Иштихон туманида содир бўлган.

34 ёшли Ш.Й. ҳамқишлоғи 27 ёшли Н.Б.ни чақириб, синглиси 18 ёшли М.Д.га нима мақсадда SMS-хабар жўнатаётганини сўраган.

Учрашув давомида фуқаролар ўзаро жанжаллашиб қолишган, жанжал давомида Ш.Й. мушти билан Н.Б.нинг бош соҳасига уриб тан жароҳати етказган. Натижада Н.Б. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Лекин кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов куни кеча Сенатда чиқиши давомида жорий йилнинг 6 ойида республика миқёсида 21 535 та жиноятлар қайд этилгани ҳақида маълумот берган. Олти ой давомида қайд этилган қотиллик жиноятларнинг ҳар учинчиси (71 таси, 35%), оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 76 таси (20,5%) оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган.

477