Работа экспертно-криминалистического центра

Ўрикдаги наша: хатирчилик отахон наркотик яшириш бўйича антиқа усулни қўллади

1036
57 яшар отахоннинг яшаш ҳовлиси ва қўшимча хўжаликлари кўздан кечирилганда, томорқасидаги ўрик дарахти шохлари орасига гиёҳвандлик воситаси аниқланган

ТОШКЕНТ, 21 июл - Sputnik. Хатирчи тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган операция давомида отахоннинг уйида ўрик шохларида яширилган марихуанна аниқланди, деб хабар қилди Навоий вилояти ИИБ ахборот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, 6 нафар фарзанди бор 57 яшар отахоннинг яшаш ҳовлиси ва қўшимча хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги ўрик дарахти шохлари орасига гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.

ЭКБ хулосасида, ушбу ўсимлик оғирлиги 2,73 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги айтилган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда туман ИИБ ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

1036
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

684
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

684
Девушка сидит с телефоном

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилишди

614
20 ёшли фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган ва ундан 300 доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.

19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

614
Кошелек с деньгами

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши 10 миллионгача оширилади - Шерматов

151
Халқ таълими вазирининг таъкидлашича, синф раҳбарларининг ойлик маошлари 1,5 бараварга оширилади. 2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши 15 бараваргача оширилади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзот Шерматовнинг маълум қилишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Бу ҳақда вазир 24 октябр куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Қайд этилишича, яқин кунларда мамлакатдаги таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида Ўзбекистон президенти Фармони лойиҳаси қабул қилинади. Унга кўра,  методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий таъриф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагоглар ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади.  

Бундан ташқари битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасаларининг раҳбарлари рағбатлантирилиб, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларининг ўқитувчиларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.

151