Купол мечети

Мирзиёев академик Турсунмуҳамедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

82
Академик Турсунмуҳамедовнинг мамлакат илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари муносиб тақдирланган. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвонига сазовор бўлган.

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев академик Саттор Турсунмуҳамедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ижтимоий фалсафа ва социология соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Саттор Турсунмуҳамедов шу йил 21 июль куни 91 ёшида вафот этди.

Турсунмуҳамедов 1929 йил 11 январда Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятига қарашли Туркистон шаҳрида туғилди. 1952 йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни тугатиб, ушбу университет аспирантурасида таҳсил олди. Дастлаб номзодлик, кейинчалик докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Илм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Ўз меҳнат фаолиятини 1955 йили Тошкент молия-иқтисод институтида катта ўқитувчи сифатида бошлаган истеъдодли олим қарийб 65 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) доценти, профессори, кафедра мудири, Республика ижтимоий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш институти директори, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги Тошкент давлат педагогика университети) ректори, Республика юқори малакали педагоглар тайёрлаш институти директори, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети кафедра мудири каби лавозимларда самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда илм-фан ва таълим соҳаларини ривожлантириш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшди.

Заҳматкаш олимнинг ижтимоий фалсафа ва социология соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган мақола ва тадқиқотлари, монография ва рисолалари юртимиз олимлари ва мутахассисларига яхши маълум.

Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга таълим-тарбия берган илм-фан фидойисининг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган.

Академик С.Турсунмуҳамедовнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари муносиб тақдирланган. У "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби" фахрий унвонига сазовор бўлган.

82
Автомобиль сотрудников Украинской полиции в Киеве.

Ўзбекистон фуқароси Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилмоқда - Герашенко

98
(Янгиланган 16:45 03.08.2020)
Украина полицияси Киевдаги "Леонардо бизнес-маркази банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахсини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киев банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқланди. РИА Новости хабарига асосан.

Киев "Леонардо" бизнес-марказида жойлашган банкда бомба портлатмоқчи бўлган шахс – Ўзбекистон фуқароси, деб маълум қилди Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко.

Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилаётган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

Айни вақтида музокара стратегияси ишлаб чиқилди ва “Бумеранг” махсус операция режаси бўйича иш олиб борилмоқда.

98
ДПС на посту

Марғилонда машина олиб қочган шахс ёш боланинг умрига зомин бўлди

483
Фуқаро қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-2101” машинасини олиб қочган. Йўлда кетаётиб вояга етмаган икки болани уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Марғилон шаҳрида фуқаро машина олиб қочди ва икки нафар вояга етмаган болаларни уриб борди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 31 июль куни фуқаро С.О. Б.Марғилоний кўчасида қаровсиз қолдирилган С.Р.га тегишли “ВАЗ-2101” русумли  автомашинани олиб қочган.

Янгийўл кичик тор кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Р.А. ва Т.А.ларни уриб юборган. Улар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифохонада Р.А. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши очилган.  Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

483
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

ТИВ Киевда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда

27
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ТИВ Киев марказида банкда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда республика ТИВ РИА Новостига маълум қилди.

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий каналлар орқали Киевда юз берган ҳолат юзасидан маълумотни аниқлаштирмоқда. Хусусан, бинони портлатиш билан таҳдид қилаётган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигига аниқлик киритилмоқда”, - деди вазирлик ходими.

“Леонардо” бизнес-маркази банкида бомба портлатмоқчи бўлган киши 40 минг гривен (1440 доллар) талаб қилган.

Бундан аввал, Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Киев банкида бомба портлатиш билан тахдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқлаганлигини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

 

27