Национальная валюта Узбекистана — сум

Паркентда Санитария инспекцияси мансабдорлари давлатга қарийб 400 млн сўм зарар етказди

194
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси мансабдорлари карантин қоидаларини бузганларни назорат қилиш ўрнига давлат ҳаққига хиёнат қилган.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Тошкент вилояти Паркент туманида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси мансабдорлари давлатга 397,6 млн сўмлик зарар етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, мансабдорлар карантин қоидаларини бузган 86 нафар кишининг жарима тўламаслиги учун уларга қилмишни истисно этувчи ҳолатлар сифатида ҳолатни расмийлаштириб беришган. Шу йўл орқали улар 397,6 млн сўмлик давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши очилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

194
Теглар:
жиноят, Тошкент вилояти, карантин
Девушка легкого поведения

Бухорода "ижтимоий ётоқхона"га жойлаштирилган аёл хонадонни фоҳишахонага айлантирди

333
(Янгиланган 08:58 06.03.2021)
Бухоролик аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, доимий турар жойига эга бўлмаган, ажрашган, 3 нафар фарзанди бўлган аёл Қоракўл туманида ташкил этилган "ижтимоий ётоқхона"да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган.

2021 йилнинг 18 февраль куни аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

333

Қўқонда банк ходими мижознинг миллиардларини олиб, Ўзбекистондан қочиб кетди

1065
Фирибгар катта миқдордаги маблағни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олган, бир қисмини таниш аёлига берган.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Қўқонда банк ходими ишонувчан мижознинг миллиардлаб сўмини қўлга киритди ва сўнгра загранпаспорт олиб, Ўзбекистонни тарк этди. Ҳозирда фирибгар қидирувда, деб хабар бермоқда  Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Тергов ҳаракатлари жараёнида маълум бўладики, воқеа 2020 йилнинг июль-декабр ойлари оралиғида содир бўлган.

"Агра банк Қўқон шаҳри филиали"  ходими - 31 яшар Ҳусанжон Т. банк мижози бўлган таниши - 38 ёшли, хусусий корхона раҳбари бўлган Камолиддин И.ни банк тизими пул ўтказмалари орқали пулларни айлантириб, кўп фойда олиши мумкинлигига қизиқтиради.

Камолиддин банк ходими Ҳусанжонга 20 минг АҚШ доллари миқдорида қарз берганида, фирибгар содда мижозга бир ойлик фойданинг ярми деб бошланишига 2 миллион 250 минг сўм пул олиб келиб, кейинчалик олган пуллари фойдаси деб жами 240 миллион сўм беради.

Мижоз қизиқиб янада кўпроқ пул бергач, орадан маълум бир вақт ўтиб, банк ходими - Ҳусанжон хорижга чиқиш паспортини олиб Қирғизистон Республикасига чиқиб кетади. Камолиддин Ҳусанжонга жами 71 200 АҚШ доллари ва 1 009 258 000 сўм пул маблағларини топширган.

Камолиддин бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олиб, бир қисмини таниш аёлига берганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ҳусанжон Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Ҳусанжон Т.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

 

1065
Заместитель премьер-министра Республики Казахстан Ералы Тугжанов и премьер-министром Республики Узбекистан Абдулла Арипов

Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

58
Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов Тошкентга ишчи ташрифи билан келган Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжановни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон бош вазири расмий сайтида.

Томонлар соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида иккала мамлакатдаги эпидемик вазият тўғрисида фикр алмашилди, COVID-19 га қарши курашиш бўйича кўрилган чораларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди, шу билан бирга эпидемия ва пандемия бўлган тақдирда тезкор чоралар кўриш ва ўзаро таъсир ўтказиш бўйича қўшма самарали чораларни ишлаб чиқишга келишилди.

Юқори технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтиришга ва икки давлат ўртасида узлуксиз тиббий таълим соҳасида, тиббий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари ўртасида академик ҳаракатчанликни кенгайтириш, тегишли қўшма илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ўзаро алоқаларни ўрнатиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

Учрашув якунларига кўра, Ерали Тугжанов Ўзбекистон бош вазирини жавоб ташрифи билан Қозоғистонга таклиф этди.

58