драка

Екатеринбургда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

659
Екатеринбургда ўтган ҳафтада Тожикистон ва Қирғизистондан келган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Екатеринбургда 18-19 июль кунлари Тожикистон ва Қирғизистондан келган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот орган ходимлари текширув ўтказмоқда.

Маҳаллий ОАВлар воқеа жойида бўлган гувоҳлар юборган видеони чоп этди.

Вилоят миллий-маданий уюшмаси ва тожик диаспораси раҳбари Фарух Мирзоев Е1.RU билан суҳбатда тожик ва қирғиз ёшлари ўртасида можаро келиб чиққанини айтди.

Диаспора раҳбарининг сўзларига кўра, ёшлар билан профилактика ишлари зудлик билан бошланган ва ишга маҳаллий ИИВ ходимлари ҳам қўшилишди.

"Менда бўлган маълумотларга қараганда, можарода 200 га яқин киши иштирок этган. Дўконда ишлайдиган одамлар мингга яқин бўлган деб айтишмоқда. Аммо мен бу рақамга ишонмайман. Уларнинг сони оз бўлганлигини видео ҳам тасдиқламоқда", - дейди Мирзоев.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси текширув ишларига қўшилди. Ваколатхона маълум қилишича, можарода 10-15 киши иштирок этди.

659
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

558
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

558
Сотовый телефон

Самарқандлик эркак синглиси хушторини SMS учун уриб ўлдирди

466
Самарқандлик эркак синглисига СМС-хабар ёзган йигитни "разбор"га чақирган ва учрашув давомида унинг бошига мушт тушириб, оғир жароҳатлаган

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Самарқанд вилоятида 34 ёшли эркак ўз синглисига SMS хабарлар юборган 27 ёшли фуқарони ўлдирди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот-хизмати

Ҳодиса 4 август куни Иштихон туманида содир бўлган.

34 ёшли Ш.Й. ҳамқишлоғи 27 ёшли Н.Б.ни чақириб, синглиси 18 ёшли М.Д.га нима мақсадда SMS-хабар жўнатаётганини сўраган.

Учрашув давомида фуқаролар ўзаро жанжаллашиб қолишган, жанжал давомида Ш.Й. мушти билан Н.Б.нинг бош соҳасига уриб тан жароҳати етказган. Натижада Н.Б. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Лекин кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов куни кеча Сенатда чиқиши давомида жорий йилнинг 6 ойида республика миқёсида 21 535 та жиноятлар қайд этилгани ҳақида маълумот берган. Олти ой давомида қайд этилган қотиллик жиноятларнинг ҳар учинчиси (71 таси, 35%), оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 76 таси (20,5%) оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган.

466