Доллары США

Сурхондарёда 5 минг $ эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ОТМ ходимлари қўлга тушди

476
Тадбир жараёнида ассистент қилган ишидан пушаймонлик билдириб, жиноятни фош этишда фаол ёрдам кўрсатишга рози бўлган

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Сурхондарё вилоятида ўқишга киритиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган Университет ассистенти ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали ўқув бўлими ходими А.О.фуқаро С.Р.ни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир жараёнида А.О. қилган ишидан пушаймонлик билдириб, жиноятни фош этишда фаол ёрдам кўрсатиши ҳақидаги мурожаатига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали ўқув бўлими ассистенти Ж.Д. фуқаро С.Р.ни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Университет ходими А.О. ва ассистенти Ж.Д.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

476
Пограничник республики Кыргызстан во время службы. Архивное фото

Қирғизистонда Ўзбекистон қамоқхонасидан қочиб кетган маҳбуслар ушланди

258
(Янгиланган 13:27 05.08.2020)
Ўзбек-қирғиз чегарасида қўлга олинган маҳбусларнинг бири 29, иккинчиси эса 24 ёшда эканини айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида чегарани ноқонуний кесиб ўтаёган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри мамлакат Давлат чегара хизмати матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, аввалроқ қирғиз чегарачилари Тошкент вилояти Зангиота туманидан маҳбуслар қочиб кетгани ҳақида хабар олишган.
Қочиб кетган маҳбусларнинг бири 29, иккинчиси эса 24 ёшда эканини айтилмоқда.

Қирғизистон ИИВ қўлга олинганлар билан кейинги суриштирув ишларни олиб боради.

258

Сирдарёда кўп қаватли уйлар қурилишида 1,5 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинди

134
“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Сирдарё вилояти Оқолтин туманида кўп қаватли уйларнинг қурилишида 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори Оқолтин тумани “Кўркам диёр” массивида 1 та кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган. Шу йўл билан бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Шунингдек, “Y.N” МЧЖ ҳам массивдаги 1 та кўп қаватли
уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 586 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан  “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали мансабдор шахслари ва жамият раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши очилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

134
Самолет ИЛ-76 МЧС РФ с российской помощью в аэропорту Бейрута

Россия ФВВ қутқарувчиларини Бейрутга юборди

0
Россия ФВВ портлаш оқибатида жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Бейрутга ўз қутқарувчиларини юборади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Россия портлаш оқибатида жарбланганларга ёрдам бериш мақсадида ФВВ қутқарувчиларини Бейрутга юбормоқда.

Айни вақтда аэромобил госпиталь юкланган учинчи самолёт Бейрутга қўнди. Портлаш юз берган шаҳарга шифокор ва қутқарувчилар етиб келди.

Куни кеча Россия ФВВ 5 та самолёт юборилиши ҳақида хабар берилганди. Ливан пойтахтига “Центроспас” отряди қутқарувчилари, психологлар ва Роспотребнадзор COVID-19 инфекциясини аниқлаш лабораторияси юборилади. Умумий ҳисобда 150 нафарга яқин мутахассис юборилади. Барча мутахассислар COVID-19 бўйича эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда зарар ҳимоя воситалари билан таъминланади.

Сешанба куни кечқурун Бейрут портида кучли портлаш юз берди. Ҳукумат 6 йил давомида нотўғри сақланган 2,7 минг тонна аммиак селитра портлаш сабабини келтирган - шаҳар биноларининг ярми шикастланди, касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 135 киши ҳалок бўлди, 5 мингга яқин киши жароҳатланди, кўплари бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

0