Қорақалпоғистонда подполковник маст ҳайдовчи қурбонига айланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида Ички ишлар подполковниги маст ҳайдовчи қурбонига айланди, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда ички ишлар раҳбари фуқарони хизмат автомобилида уриб кетди

Ҳодиса 29 июль куни ярим тундан ўтганда содир бўлган.

Олдин профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимида хизмат қилган, ҳозирда жамоатчилик асосида хизмат олиб бораётган фуқаро Жанибек Танатов "Nexia-1" автомашинасида ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудида - А-380-Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомагистрал йўлининг 868-869 км оралиғида йўлнинг четида турган пайтида, йўлнинг қарама-қарши йўналишида "Nexia-3" русумли автомашинасини маст ҳолатда бошқариб келаётган фуқаро К. Б. Танатовнинг автомашинасига келиб урилган.

Мазкур йўл транспорти ҳодисаси натижасида Танатовнинг автомашинасида бўлган Қўнғирот тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори подполковник М.Ганибаев олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0