Во время операции по пересадке донорской почки

Буйраги трансплантация қилинган тошкентлик аёл COVID-19дан вафот этди

368
(Янгиланган 17:10 01.08.2020)
Ҳозирга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 24 569 нафарга етган, 145 киши қурбон бўлган

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида буйраги трансплантация қилинган аёл коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 59 ёшли М.М.да 15 июль куни COVID-19 тасдиқланган. Бемор Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда 2014 йил буйрак трансплантацияси амалиёти бажарилган бўлиб, 2017 йилда кўчириб ўтказилган буйрак ўз вазифасини бажаришдан тўхтаган ва у доимий гемодиализ олиб юрган.

Шунингдек, беморда қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, сурункали буйрак етишмовчилиги, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 24 569тага етган, 145 киши қурбон бўлган.

Пандемия бошланганидан буён дунё бўйича 17,1 миллиондан зиёд киши инфекцияни юқтирган, вафот этганлар сони 670 мингга яқинлашмоқда.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари Шимолий ва Жанубий Америкада (9 152 173 ҳолат) ва Европада (3 333 300) қайд этилган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди.

368
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1223)

Хабаровскда Су-34 ҳалокатга учради

322
(Янгиланган 16:38 21.10.2020)
Россия кўп мақсадли самолёти қулаши оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади, учувчилар катапульта ёрдамида омон қолишди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Хабаровск ўлкасида ўқув машғулотлар вақтида Су-34 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақида РИА Новости Шарқий ҳарбий округ матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда. 

"Учувчилар катапульта қилишган улгурган. Ҳозир улар база аэродромда, уларнинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ", - дейилган расмий хабарда. 

Маълум бўлишича ўқув парвози жанговар аслаҳаларсиз амалга оширилган, самолёт портлаш оқибатида ҳавода тўлиқ ёниб кетган. Самолёт қулаб тушган ерда ҳеч қандай вайронгарчилик содир бўлмаган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт фожеасига олиб келган сабаб унинг техник носозлиги бўлган. 

Маълумот учун Су-34 — россиянинг кўп мақсадли қирувчи-бомбардимончи самолёти бўлиб у товуш тезлигидан тез уча олади. Самолёт ҳаво ва ердаги нишонларга зарба бериши мумкин. Келажакда Су-24 самолётларини тўлиқ алмаштириш керак. 

322

Қашқадарёда “GTL” заводи ишчилари уюштирган тартибсизлик юзасидан маълумот берилди

640
(Янгиланган 10:18 22.10.2020)
Ғузордаги “Enter Engineering” компанияси ишчилари норозилик намойишини уюштириб, компания мулкига зарар етказди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бугун, 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering” компанияси ишчилари намойишлари акс этган видео тарқалди.

Таъкидланишчиа, Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчилар норозилик намойишини уюштириб, компания мулкига зарар етказган.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган. Оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган.

Хабарда ёзилишича, айни пайтда техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда.

“Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Enter Engineering Pte. Ltd” раҳбарияти тафсилотларини билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун воқеа жойига учиб кетди”, - дейилган хабарда.

640

“Uzbekistan Airways” ноябрь бошида Токиога парвоз амалга оширади

11
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ноябрь бошида Тошкент-Токио-Тошкент йўналишида парвоз амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Тошкент-Токио-Тошкент йўналишида парвоз амалга оширади.

“Uzbekistan Airways” АЖ 2020-йил 2-3-ноябр кунлари Тошкент-Токио-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилиши ҳақида маълум қилди.

Авиачипталарни “Uzbekistan airways sales” филиалидан, авиакомпаниянинг сайтидан, шунингдек, “Uzbekistan Airways” АЖнинг сотувлар бўйича агентлари офисларидан сотиб олиш мумкин.

11