Линии электропередач.

Тошкентда аёл электрузатиш тармоғи устунига чиқиб, ўз жонига қасд қилиш билан қўрқитди

450
(Янгиланган 19:52 06.08.2020)
Аёл Фарғонадан бўлиб, вақтинчалик пойтахтнинг Олмазор туманида яшаб келгани аниқланди, деб хабар қилади Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати Олмазор туманида электр узатиш тармоғига чиқиб, барчани ўз жонига қасд қилиш билан қўрқитган аёл акс этган видео юзасидан шарҳ берди.

Маълум бўлишича, бугун, 6 август куни Олмазор туманида хизмат олиб борган профилактика инспекторлари А. Каримов ва З. Жабборбергановлар ҳамда патруль-пост хизмати автоэкипажи ходимлари Кичик халқа йўли кўчасида юқори вольтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олган аёлни кўриб қолишган.

Аёл атрофдагиларга ўзини тепадан ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчилигини айтган.

ИИББ ходимлари шу атрофда бўлган Сергели тумани 8-сон ёнғин-қутқариш қисми мутахассиси сафдор Шерзодбек Нурмуҳамедов билан аёлнинг ёнига чиқиб, уни пастга туширгач, Олмазор тумани ИИО ФМБ 6-сон ИИБга етказишган.

Аёлнинг шахси аниқланган: у Фарғона вилоятидан бўлган 36 ёшли Д.У. вақтинчалик пойтахтнинг Олмазор туманида яшаб келган. Ҳозирги вақтда психолог аёл билан иш олиб бормоқда.

450
Сотрудник полиции в Ницце

Франция: Ницца церковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди

34
(Янгиланган 15:14 29.10.2020)
Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ҳолат соат 9.00да юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Рейтер маълум қилишича, аёл бошидан жудо қилинган.

Ҳужум қилган киши қўлга олинди.

Ницца ҳукумати шаҳарда барча черковларни ёпади.

34
Женские ноги

Самарқандда "Мама Роза"лик қилган аёл қамоққа олинди

138
(Янгиланган 13:36 29.10.2020)
Самарқандда 12 нафар шахсдан фуқаролик паспортини олиб қўйиб, улар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Самарқандда 12 нафар шахсдан фуқаролик паспортини олиб қўйиб, улар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди.

2018 йил август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 44 ёшли О.К., Самарқанд шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида К.У., Р.Э., А.А., К.А., М.Ф., Л.М., М.Ш., Г.М., М.Р., Ҳ.С., Д.Р. ва З.Б., ларга ижарага бошпана беришни ваъда қилиб, уларни фуқаролик паспортларини ғайриқонуний равишда эгаллаб, ўзига қарам қилиб, тунги вақтда Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси ва бошқа жойларида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаб, уларни зўрлик билан ишлатиб, ҳар биридан кунлик 200.000 сўмдан 500.000 сўмгача пулларни топиш мақсадида фойдаланиб, ушбу йўл билан топилган пулларни ўзида сақлаб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан О.К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “Б” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида юқоридаги шахсларнинг фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда О.К., жиноят иши доирасида ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “Б,и” бандлари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

138