Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП

Тошкентда Хитой фуқароси талончиларга дуч келди

451
(Янгиланган 15:08 07.08.2020)
Ғаразгўйлар хитойлик фуқарони саволлар билан чалғитиб, машинаси салонидан ичида паспорт, сўм ва АҚШ долларлари, банк карталари бўлган сумкани ўғирлаб кетишган.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти ИИББ ходимлари Хитой фуқаросини талаганликда гумонланувчи шахсларни қўлга олди.

Ҳодиса 3 август куни юз берган. Яккасарой тумани ички ишлар органларига 24 ёшли Хитой фуқароси Я.Д. мурожаат қилиб, соат тахминан 22.40 да ўзининг "Ласетти" автомобилида икки нотаниш кимса томонидан талаб кетилганини хабар қилган.

Маълум бўлишича, ғаразгўйлар хитойлик фуқарони саволлар билан чалғитиб, салондан ичида паспорт, сўм, АҚШ долларлари, банк карталари бўлган сумкани ўғирлаб кетишган.

Кўрилган чоралар натижасида, сумка, паспорт ва карталар шаҳарнинг Боғтепа кўчасидаги дарахт остидан топилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166 моддаси ("Талончилик") бўйича жиноийи ш қўзғатилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижаларига кўра, шунингдек ташқи видеокузатув камералари ёзувлари асосида Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари талончиликда гумонланувчи шахслар сифатида 25 ёшли Азизхон М. ва 23 ёшли Мирзофил С.лар қўлга олинган. Тергов давомида ўғирланган нарсаларнинг бир қисми жабрланувчига қайтарилган.

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

451
Женщина в наручниках

Қўқонда жиноятчилар "Tracker" автомашинасини олиб қочди. Орасида аёл ҳам бор

68
(Янгиланган 08:50 23.09.2020)
Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Қўқонда бир гуруҳ жиноятчилар "Tracker" автомашинасини олиб қочди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот-хизмати.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 19 сентябрь куни рўй берган. Бир шахс ва бир аёл шаҳардаги кўп қаватли уй олдидан бошқа кишига тегишли "Tracker" русумли автомашинасини олиб қочиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тадбирлар давомиди Қўқон шаҳар, А.Навоий мавзеси 90-сонли кўп қаватли уйлар ёнидан автомашина соз холда давлат рақамлари автомашина юкхонасидан топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми "б" банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчилардан бирига нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

68
драка

Андижонда бир гуруҳ шахслар жанжали пичоқбозликка айланиб кетди

241
(Янгиланган 18:40 22.09.2020)
Жанжалга пул олди-берди масаласи сабаб бўлган. Икки фуқаро “рақибларига” ўткир тиғли жисм билан турли кўринишда тан жароҳатлари етказишган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Андижонда безорилик содир этишда гумонланувчи икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Ҳодиса 17 сентябрь куни Марҳамат тумани “Қўрғонча” МФЙдаги Қўрғонча кўчасида содир бўлган. 39 ёшли М.О. ва 31 ёшли Б.О.лар бир бўлиб, муқаддам ўрталарида бўлиб ўтган пул олди-берди масаласида 54 ёшли М.Д., 31 ёшли Ж.Д. ва 17 ёшли Ж.Р.лар билан ўзаро жанжаллашишган.

Ҳеч бир сабабсиз қўлида бўлган ўткир тиғли жисм билан уларга турли кўринишда тан жароҳатлари етказишган.

Ҳодиса жойидан 2 дона хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

М.О. ва О.Б. ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

241