Милиция

Ватанга олиб келинган мигрант ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди

477
(Янгиланган 11:31 12.08.2020)
Маълумотларга қараганда, мигрант оиласи Россия Федерациясида қолиб кетганидан стресс ҳолатига тушган.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Россия Федерациясидан чартер рейс орқали Ўзбекистонга қайтарилган мигрант ўзини карантинга олинган жой - меҳмонхонанинг тўртинчи қаватидан ташлаб, ҳалок бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳодиса ҳақидаги хабар Ички ишлар органларига 10 август куни келиб тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишларида аниқланишича, марҳум Сурхондарё вилояти Денов туманида доимий рўйхатда турган, оилали, муқаддам судланмаган, руҳий асаб касалликлари ва наркологик диспансерлар рўйхатида турмаган - 1989 йилда туғилган Олимжон Караев эканлиги айтилмоқда.

Марҳум Караев РФ Қозон Республикасига ишлаш учун оиласи билан бирга кетган ва 4 август куни Ўзбекистонга чартер рейс орқали олиб келинган. Тошкент шаҳрига келгач, карантинга олиниб, "Саёҳат" меҳмонхонасига жойлаштирилган.

Маълум бўлишича, эркакнинг ўз жонига қасд қилганини унинг хонадоши Қозон университети талабаси Ихтиёр Қурбонов аниқлаган.

Мархум Караев билан бир хонада яшаган талаба ҳам Деновдан бўлгани учун иккаласи яхши чиқишган. Талабанинг айтишича, 9 август куни марҳум Караев ундан Россияда қолиб кетган оиласига қўнғироқ қилиш учун мобил телефонини олиб турган. Умуман, марҳум сўнгги вақтларда хонанинг балкон қисмига  кўп маротаба кириб чиқган.

Оиласи Россия Федерациясида қолиб кетганидан стресс ҳолатига тушган.

10 август куни соат тахминан 10:30 ларда талаба хонада ухлаб ётганида, хонага ҳарорат ўлчаш учун меҳмонхона ходими келган. Ҳароратни ўлчаб бўлгач ундан хонадоши Караевни ҳам чақиришни сўраган. Караев хонада йўқлиги сабабли, талаба балконга чиққан ва шу вақтда меҳмонхона ҳовлисида марҳум Караевнинг жасадини кўрган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

477

ЎФА Фарғонадаги жанжалли ўйин юзасидан баёнот берди

198
(Янгиланган 10:25 03.12.2020)
ЎФА ҳакамларнинг фаолияти, иккала жамоа футболчилари ва мураббийларнинг ҳамда томошабинларнинг хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганиб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси Фарғонада “Нефтчи” ва “Турон” учрашувидан кейин рўй берган жанжал юзасидан баёнот берди.

Аввалроқ Фарғона шаҳрида Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” (Фарғона) – “Турон” (Яйпан) учрашуви якунида ҳакамларга нисбатан қўпол ва тажовузкор муносабатда бўлиб, уларга тан жароҳати етказилгани хабар қилинган эди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича ЎФА мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилган ва Фарғонага етиб борган.

У ерда ИИВ ҳамда “Нефтчи” – “Турон” учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур учрашув якунида юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари бошланган.

“Бунда ҳакамларнинг фаолияти, иккала жамоа футболчилари ва мураббийларнинг ҳамда томошабинларнинг хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда”, - дейилган хабарда.

Хабарда яқин вақт ичида суриштирув ишлари якунига кўра қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги футболда рўй берган жанжалдан сўнг олти кишига қарши жиноят иши очилиб, улар ушланган эди. Бундан ташқари оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда иштирок этган 5 нафар шахсларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аниқланган. Улар маъмурий тартибда ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

198
Теглар:
ЎФА, тартибсизлик, футбол, Фарғона
Преступник за решеткой

Ёшларни Суриядаги террорчилар сафига қўшиш учун жўнатиб келаётган шахс қўлга олинди

192
(Янгиланган 11:02 02.12.2020)
24 ёшли Самарқанд вилоятида туғилган О.Ҳошимов Мисрда ўқиши давомида халқаро террорчилик ташкилоти раҳнамоларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон ёшларини Суриядаги террорчилар сафига қўшиш учун жўнатиб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мамлакат фуқароларини ёллаб, Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти сафига жўнатиш билан шуғулланиб келган шахснинг фаолиятига чек қўйилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, 1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган О.Ҳошимов 2019 йилда Мисрда ўқиши давомида халқаро террорчилик ташкилоти раҳнамоларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган. У ерга мамлакатдан диний таълим олиш мақсадида борган ёшлар орасида ўзининг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган.

Бундан ташқари, Сурия давлати ҳудудида фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* халқаро террорчилик ташкилотининг сафига қўшилишга даъват қилиб, уларни юбориш билан шуғулланиб келган.

Ушланган шахснинг уяли телефон аппарати хотирасида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб,  тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* халқаро террорчилик ташкилоти фаолияти мамлакат ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Вазирлик фуқаролар, айниқса ёшларни огоҳлантирган ва ижтимоий тармоқлардаги шубҳали сайтларда тарқатилаётган бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмаслик ҳамда интернет тармоғида нохолис, текширилмаган ва асоссиз материалларни тарқатиш билан шуғулланмасликни сўраган.

192
Теглар:
“Тавҳид ва жиҳод катибаси”, Сурия, террорчилар, Ўзбекистон

Шойгунинг қизи Россия триатлон федерацияси президенти этиб сайланди

80
Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг қизи — Ксения Шойгу — Россия Триатлон федерациясининг янги президенти лавозимини эгаллади, бу ҳақда терма жамоа мутахассиси Мария Шорей РИА Новостига маълум қилган.

Федерация раҳбарлигига сайловлар шанба куни ҳисобот-сайлов анжуманида бўлиб ўтган.

Ташкилотнинг аввалги раҳбари Петр Иванов Бутунроссия енгил атлетика федерацияси раҳбари этиб сайланган.

Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган.

80