Журналист Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонда ҳибсга олинди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишНаручники на двери клетки
Наручники на двери клетки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон сўровига асосан қўлга олинди. Ҳозирда унинг экстрадицияси масаласи ҳал қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси, журналист Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Бобомурод Абдуллаев иши: журналист қийноққа солингани ўз исботини топмади

“Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 22.01.1993 йилдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Б.Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда.

2018 йилда Тошкент шаҳар суди “Усмон Ҳақназар” тахаллуси остида мақолалар чоп этиб келган журналист Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилганлик учун уч йил ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилган ва суд залида озод қилган эди. Ушбу жиноий иш бўйича айбланган яна уч кишига қўйилган айблар олиб ташланган ва улар суд залида озодликка чиқарилган эди.

Янгиликлар лентаси
0