Конверт с долларовыми купюрами

Абитуриентларни ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга тушди

135
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Фуқароларни 4 000 АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Фуқароларни 4 000 АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Андижон давлат университети ўқитувчиси А.Х. ОТМ қабул жараёнларидан фойдаланиб фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида О.А.нинг ишончига кирган. Уни университетнинг "Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт" йўналишига юқори лавозимдаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шунинигдек, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ш.К. икки нафар абитуриент — Д.С. ва З.А.ларни Урганч Давлат университети, "Жисмоний тарбия ва тасвирий санъат" йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3-босқич талабаси М.А. орқали 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

135
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

Тошкентда автобус “столба”га урилди 5 киши жароҳатланди

154
(Янгиланган 13:12 25.11.2020)
17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобус Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Бугун, 25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-Автобус саройига қарашли бўлган давлат рақами 01 467 UAA бўлган, "ISUZU" русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида, Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

Натижада ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

154
Банкноты номиналом 1 доллар США

Фарғонада долларфурушлар 17 яшар йигитни талон-тарож қилишди

512
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. У 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, у бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Фарғоналик ўсмир долларни банк муассасасида алмаштирмаслик оқибатида талончилар ҳужумига учради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 19 ноябрь куни кундузи рўй берган.

17 ёшли Жалолиддин номаълум шахсларга - долларфурушларга 300 АҚШ долларини сўмга алмаштириб бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Долларфурушлар йигитчанинг қўлига 150 минг сўм пул бериб, ундан 300 АҚШ долларини олиб, қолган пулларни автомашинадан олиб беришини айтишган ва "Spark" автомашинасига ўтириб, қочиб кетишган.  

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. Маълум бўлишича, у 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, терговга қадар текширув жараёнида бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Шавкат М., ҳамда бошқа номаълум шахсларга нисбатан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми  "в" банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шавкат М., гумон қилинувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Шавкатжон М., нинг жиноий шерикларини шахсини аниқлаш мақсадида, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

512

Россия ҳарбий денгизчилари чегарани кесиб ўтган АҚШ кемасини тўхтатишди - видео

0
(Янгиланган 17:02 26.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди. Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан РФ давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

0