Драка

Ажал ўйини: Сурхондарёда вояга етмаган болани тенгдоши тепиб ўлдирди

586
Футбол ўйини вақтида тортишиб қолган вояга етмаган ёшлар яккама-якка уришиш мақсадида, стадиондан ташқарига чиқиб, жанжални давом эттиришган

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Сурхондарёнинг Қизариқ туманида балоғат ёшига етмаган болани тенгдоши тепиб ўлдирди.

Ҳодиса вояга етмаган ёшлар футбол ўйнаётган майдонда авж олган. Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабари асосида.

"...23 август куни кечки вақт 16 ёшли вояга етмаган А.А., Қизириқ тумани "Истиқлол" маҳалласида жойлашган кичик футбол ўйингоҳида футбол ўйнаётган вақти рақиб жамоадаги 16 ёшли вояга етмаган И.Х., билан ўзаро тортишиб қолган.

Яккама-якка уришиш мақсадида, стадиондан ташқарига чиқиб, жанжални давом эттирган вақтида, А.А., чап оёғи тиззаси билан И.Х.,нинг олд кўкрак ўрта соҳасига бир марта зарб билан тепиб тан жароҳати етказган.

Натижада вояга етмаган И.Х., олган тан жароҳати оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.А.,га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

586
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

633
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

633
Милиция

Трактор ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир аёл ва чақалоқ ҳалок бўлди

147
"Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун тўхтаб турган "Т-28" русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Тошкент вилоятида трактор ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди. Икки нафар қурбонлар бор, деб хабар қилмоқда ИИВ Тергов департаменти.

Хабарга кўра, ҳодиса Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган М-39 "Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ош" автомобиль йўлининг 153-километрида Ангрен шаҳри йўналишида содир бўлган.

"Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун тўхтаб турган "Т-28" русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган.

Натижада "Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчисининг аёли тан жароҳатлари олиб  ходиса жойида, вояга етмаган 5 ойлик қизи Охангарон туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига олиб келинган вақтда вафот этган.

Бундан аварияда юк машинаси ҳайдовчисининг ўғиллари 12 ёшли Б.Б., 10 ёшли У.Б. ва 7 ёшли Х.Б.,лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан, туман марказий шифохонасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда жиноят иши вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

147
Здание аропорта Домодедово в Московской области.

Россия Қозоғистон ва Қирғизистон билан авиа-қатновларни тикламоқда

12
Ушбу кўрсатиб ўтилган давлатларга рейслар ўзаролик асосида ҳафтада бир марта амалга оширилади, дея аниқлик киритишди штабда.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россия 21 сентябрдан Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларус билан авиа-қатновларни қайта тикламоқда, деб маълум қилди журналистларга коронавирус тарқалишига қарши курашиш тезкор штаби вакили.

"Йиғилиш якунларига кўра, 21 сентябрдан Қозоғистон (Нур-Султон), Қирғизистон (Бишкек) ва Беларус (Минск) билан ўзаро келишув асосида халқаро авиа-қатновларни қайта тиклаш қарори қабул қилинди", - дейилади хабарда.

Ушбу кўрсатиб ўтилган давлатларга рейслар ўзаролик асосида ҳафтада бир марта амалга оширилади, дея аниқлик киритишди штабда.

Бундан ташқари, штаб 27 сентябрдан Жанубий Корея билан авиақатновлар қайта тикланаётгани ҳақида хабар берди. Корея Республикаси билан ҳам рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади.

12