Наманган вилоятида фуқаро танишини 200 минг долларга чув туширди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
25 ёшли эркак танишининг жами 200 минг долларга тенг бўлган транспорт воситаси устига осма ғилофларини олиб кетиб, сотиб юборган.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Наманган вилоятида фирибгарикка қўл урган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Салон красоты в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Мижозларни “киприксиз” қолдирди: салон ишчиси 52 минг долларга чув тушди

Маълум қилинишича, 25 ёшли И.М. 2019 йилнинг март ойида Наманган шаҳрида 36 ёшли Н.А.нинг ишончига кириб, унинг 10 минг дона транспорт воситаси устига осма ғилофларга харидор топганлигини айтган. Уларни сотиб пулини 10-15 кунда беришини айтиб, ҳар бирини 20 доллардан келишган. Натижада жами 200 минг долларлик осма ғилофларни олиб кетиб, сотиб юборган. Пулларни эса ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши очилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0