Преступник за решеткой

Тожикистонда ўз қизини зўрлаган отага 25 йил қамоқ жазоси тайинланди

1569
Эркак ўзининг балоғат ёшига етмаган қизига ҳужум қилган ва қиз ўзини ҳимоялаётиб ҳушидан кетганида, шавқатсизларча уни таҳқирлаган.

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Тожикистонда Данғара тумани яшовчиси 25 йилга қаттиқ режимдаги колонияга маҳкум этилди. Эркак бу жазони ўз қизини шавқатсизларча таҳқирлагани учун олган, деб хабар қилмоқда республика Бош прокуратураси.

Хабар қилинишича, Азизулло Абдуллоев, ўз хонадонида бўлган вақтида 22:00га яқин 15 яшар қизини уйғотган ва унинг устидан жинсий характерга эга зўравонликни содир эта бошлаган.  Уйда бошқа ҳеч ким бўлмаган.

Қиз қаршилик кўрсатиб, бақира бошлаган, аммо эркак унинг юзини ёстиқ билан ёпган, натижада қиз ҳушини йўқотган.

Абдуллоев жиноятни шу тарзда давом эттирган.

Ҳолат ҳақида маълум бўлгач, Данғара прокуратураси томонидан Тожикистон Жиноят кодексининг 138-моддаси 3 "а" (зўрлаш) банди билан жиноий иш қўзғатилган.

Хатлон вилояти суди шавқатсиз зўравонни 25 йиллик қаттиқ режимдаги колония жазосига маҳкум этган.

1569
Милиция

Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларнинг шахси аниқланди

841
Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

Ушбу видеолавҳадаги ҳолат қачон, қаерда содир бўлганлиги ва жараён иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган суруштирув жараёнида мазкур ҳолат жорий йил 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

841
В жилом доме произошел взрыв из-за утечки газа.

Қибрайда газ портлаши ҳолати юзасидан жиноят иши очилди

122
Қибрай тумани, Гулистон-3 кўчаси, 15-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Қибрайда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси ўтказган терговга қадар текширишда газ чақнаши юз берган уй ёнида ўрнатилган юқори босимли газ тақсимлаш мосламаси (ГТМ)га уланган ва еростидан ўтказилган полиэтилен газ қувурининг монтаж ишлари ўта сифатсиз амалга оширилганлиги аниқланган.

Бунинг оқибатида уйга яқин оралиқдаги ер остидаги полиэтилен газ қувурининг уланиш қисмида ёриқ юзага келиб, ундан табиий газ сизиб чиқиб, хонадон ертўласида тўплангани ва ўз навбатида газ чақнаши содир бўлган.

Ҳолат юзасидан 2020 йил 23 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

122