ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Қибрай туманида дала ҳовлисида кўп миқдорда каннабис ўсимлиги етиштириб, уйида марихуана сақлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу тадбир ИИББ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган.
Таъкидланишича, 2011 йилда тақиқланган экинлар, яъни, гиёҳвандлик моддалари етиштириш ва ўтказиш билан шуғуллангани учун 11 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, бугунги кунда озодликда бўлган 70 ёшли нафақахўр Б.Д. дала ҳовлисидаги иссиқхонасида жами 26 туп каннабис (таркибида гиёҳванд моддаси бўлган) ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, унинг хонадонида 6 кг марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси ҳамда 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. "Ералаш" болалар ҳажвий киножурнали асосчиси ва умрбод раҳбари Борис Грачевский Москвада вафот этди. Бу қайғули хабарни унинг дўсти, шоир Симон Осиашвили ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилган.
"Тамом... Боря Грачевский, 35 йиллик дўстлик... Чидолмайман...", - деб ёзган Осиашвили.
Грачевскийни 2020 йил декабр ойи охирида коронавирус инфекцияси билан №52 Москва шаҳар касалхонасига госпитализация қилинган эди. Бемор аҳволи гоҳ яхшиланган, гоҳ ёмонлашган, аммо 14 январь, пайшанба куни Грачевский дўстларидан бири "Ералаш" бадиий раҳбари сунъий комада эканлиги ҳақида хабар берган.
Борис Грачевский собиқ иттифоқи ҳудудида миллионлаб томошабинларга "Ералаш" юмористик журнали асосчиси ва режиссер сифатида таниш эди.
Москва раҳбарияти хизмат кўрсатган артист хотирасини абадийлаштиришни таклиф этишмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда Ёзёвон туманида ўзини Катта Фарғона каналига ташлаган вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидирилаётганлиги ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотга кўра, 2020 йил 22 декабрь куни Ёзёвон туманида туғилган, 2-сонли касб-ҳунар мактаби талабаси Абдулазиз Абдурасулов вояга етмаган танишларини олдида Катта Фарғона каналининг Ёзёвон тумани Тараққиёт маҳалла ҳудудидан ўтган қисмига ўзини ташлаб, сувдан қайтиб чиқмаган.
Вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидириб топиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўтган 2020 йил нафақат соғлиқни сақлаш, туризм, ошхона ва бошқа хизматлар соҳаси, балким автомобил савдоси учун ҳам мураккаб йил бўлди.
Пандемия туфайли Хитой ва бошқа давлатлардан эҳтиёт қисмлар етказиб беришда муаммолар туғилди, кўплаб автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар, дилерлик марказлари ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлишди.
2020 йилнинг иккинчи ярмишга келиб Россия автомобил бозори секин-аста тиклана бошлади, лекин йил охирига қадар ўтган йилги ҳажмини тиклай олмади.
Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари бизнеси Ассоциацияси маълумотига кўра, Россияда янги енгил ва тижорат автомобиллари савдоси 2019 йилга нисбатан 9,1%га қисқарган. Сотилган жами автомобиллар сони – 1,59 млн донани ташкил қилган. 2019 йилда жами 1,76 млн дона автомобил сотилган эди.
Россияда 2020 йилда энг кўп автомобил сотган компаниялар:
Шу ўринда пандемияга қарамасдан савдо миқдорини оширишга муваффақ бўлган компанияларни алоҳида қайд этиш керак.
Булар Skoda (+7%), BMW (+3%), Suzuki (+3%),Isuzu (+16%). Хитой брендлари ҳам бу йил яхши ўсиш қайд этишди Haval (+41%), Geely (+61%), Chery (+80%), Changan (+153%) ва FAW (+77%).
Қолган аксарият маркалар ўткан йилда савдо камайишини намойиш қилишди. Йирик брендлардан савдо ҳажми энг сезиларли даражада камайган компания Mitsubishi бўлди (- 30%).
Энг кўп сотилган автомобил моделлари эса Лада Гранта (126 минг). Иккинчи ўринда Лада Веста (107 минг), Kia Rio (88 минг). Кроссоверлар орасида Hyundai Creta - 73 минг, Toyota RAV4 – 36 минг, Volkswagen Tiguan – 32 минг, Renault Duster – 31 минг.
Европа ва жаҳон автомобил бозори билан солиштирганда Россия автомобил бозори пандемиядан унча катта зарар кўрмаганини тушуниш мумкин. Хусусан 2020 йилда Европа автомобил бозори қисқариши ўртача 33%ни ташкил қилган. Шимолий Америкада эса ушбу кўрсатгич 26 %ни ташкил қилган.
Европа автомобил бизнеси Ассоциацияси Россияда автомобил савдоси яқин вақт ичида қайта тикланишига умид билдирмаяпти. Уларнинг прогнозига кўра Россияда 2021 йилда автосаноат 2,1 %га тикланади холос.