Андижонлик эркак стюардесса бўлишни орзу қилган қизни 1000 $га чув туширди

177
Аёл стюардесса бўлиш орзуси амалга ошишини икки йил давомида кутиб келган. Аммо унинг бу орзуси орзулигича қоладиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида стюардесса бўлишни орзу қилган қиз фирибгарга 1000 $ пулини бериб юборди. Бу ҳақда ИИББ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Юнусобод тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Муҳаббат Ю. шу ҳақда мурожаат қилган.

Аёл ўз аризасида икки йил олдин танишлари орқали авиакомпанияга стюардессаликка жойлаштиришни ваъда қилган андижонлик 26 ёшли Фарход А.га нисбатан чора кўришни сўраган.

Эркак ўз хизмати эвазига қиздан олдиндан 1000 АҚШ доллари олган. Аммо ишга жойламаган ва олган пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилган.

177
В Ташкенте девушка сожгла Jentra своего парня

Тошкентда қиз йигити уйланиш ваъдасида турмагани учун унинг автомобилини ёқиб юборди

372
(Янгиланган 10:31 20.09.2020)
Йигит кейинчалик қизга уйланишини ваъда қилган, аммо ваъдасида турмаган. Умидсизликда қолган қиз йигитнинг “Jentra” автомобилига бензин сепиб, ёқиб юборган

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Тошкентда фуқаронинг автомобилини ёқиб юборган шахс аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 19 сентябрь куни соат Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 19 ёшли Ситора Г. 23 ёшли Асилбек Н.га тегишли бўлган "Jentra" русумли автомобилни ёқиб юборгани ҳақидаги хабар келиб тушган.

Терговолди текширувлари давомида аниқланишича, вақтинчалик Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Ситора Г. ва жабрланувчи ўртасида маълум вақт муҳаббат бўлган.

В Ташкенте девушка сожгла Jentra своего парня
© ГУВД г. Ташкента.
В Ташкенте девушка сожгла Jentra своего парня

Асилбек кейинчалик Ситорага уйланишини ваъда қилган, аммо ваъдасида турмаган. Умидсизликда қолган қиз йигитнинг автомобилига ичидан ва ташқарисидан бензин қуйиб, ёқиб юборган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

372
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

1293
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

1293
Золотой слиток из коллекции

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди

13
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Маълум қилинишича, 2019 йил январь-август ойларига нисбатан ўсиш 147,2 фоизни ташкил этди.

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.

2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайган.

13