IMEI кодларини ноқонуний рўйхатдан ўтказиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

© pixabayМобильный телефон
Мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Телефонларнинг IMEI кодларини хорижда бўлган фуқаролар паспортига ноқонуний расмийлаштирган жиноятчи гуруҳ аниқланди.

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Божхоначилар хориждаги фуқаролар паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда мобил қурилмаларни Uz IMEI тизимида ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳни аниқлашди

Мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 апрелдан телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш бошланади

Гап шундаки, хориждан келган кўплаб фуқаролар ўзлари билан олиб келган мобил телефонларини Uz IMEI тизимида рўйхатдан ўтказишмоқчи бўлганида, уларнинг номига аллақачон бошқа мобил қурилмалар рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлаётгани ва ушбу ҳолат кўплаб норозиликларга сабаб бўлаётган эди.

Божхона қўмитаси томонидан ушбу муаммо юзасида фуқаролар мурожаатларини 11-08 қисқа телефон рақами орқали кўриб чиқиш йўлга қўйилди. Бироздан сўнг эса, шахсларга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиб, сақлаб, улардан ғаразли ниятларда фойдаланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси О.А. шериклари М.Б. ва Т.Р.лар қўшни давлатларга ўтишиб, у ерда Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқароларининг паспорт маълумотларини расмга тушириб, телеграм орқали юбориб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган мобил қурилмаларниUz IMEI тизимида ушбу фуқаролар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келишган.

Презентация новых смартфонов Nokia и и обновленной Nokia 3310 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда IMEI кодсиз телефонлардан фойдаланиш таъқиқланади

Биргина фуқаро Б.М.нинг уяли алоқа воситаси кўздан кечирилганида, телефон хотирасида Ўзбекистон фуқароларининг 200 га яқин паспорт расмлари борлиги, у ушбу паспорт маълумотларни йиғиб, жиноий шериги О.А.га етказиб берганлиги учун ҳар бир паспортга 5 АҚШ доллардан ҳақ олганлиги маълум бўлди.

Мазкур холат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141(2)-моддасининг 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов органига юборилди.

Ушбу моддада назарда тутилган жиноят учун: жиноий гуруҳ томонидан фуқаролар шахсий маълумотини жамлаш ва ундан ноқонуний фойдаланиш - БҲМнинг 50 дан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Янгиликлар лентаси
0