Машина скорой помощи

Бош прокуратура Жиззахда дарс пайтида тўсатдан вафот этган ўқувчи ҳақида баёнот берди

513
(Янгиланган 14:22 17.09.2020)
Дастлабки маълумотга кўра, марҳуманинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бош прокуратура Жиззахда дарс пайтида тўсатдан вафот этган ўқувчи ҳақида баёнот берди.

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Дастлабки маълумотга кўра, марҳуманинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йилининг илк кунида 9-синф ўқувчиси дарс вақтида тўсатдан вафот этганлиги ҳақида хабар қилинган эди.

513
драка

Андижонда бир гуруҳ шахслар жанжали пичоқбозликка айланиб кетди

216
(Янгиланган 18:40 22.09.2020)
Жанжалга пул олди-берди масаласи сабаб бўлган. Икки фуқаро “рақибларига” ўткир тиғли жисм билан турли кўринишда тан жароҳатлари етказишган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Андижонда безорилик содир этишда гумонланувчи икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Ҳодиса 17 сентябрь куни Марҳамат тумани “Қўрғонча” МФЙдаги Қўрғонча кўчасида содир бўлган. 39 ёшли М.О. ва 31 ёшли Б.О.лар бир бўлиб, муқаддам ўрталарида бўлиб ўтган пул олди-берди масаласида 54 ёшли М.Д., 31 ёшли Ж.Д. ва 17 ёшли Ж.Р.лар билан ўзаро жанжаллашишган.

Ҳеч бир сабабсиз қўлида бўлган ўткир тиғли жисм билан уларга турли кўринишда тан жароҳатлари етказишган.

Ҳодиса жойидан 2 дона хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

М.О. ва О.Б. ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

216
Многоцелевой истребитель Су-30СМ

Россияда Су-30 қирувчиси ўрмонзорга қулаб тушди

284
Россиянинг Твер вилоятида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат сабабларини аниқлаш учун воқеа жойига комиссия юборилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Твер вилоятида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новостига Ҳарбий ҳарбий округи матбуот хизмати хабар қилди.

Катапульта ёрдамида экипаж аъзолари самолётни тарк этишга муваффақ бўлди,  улар ерга қўнгандан сўнг алоқага чиқишди. Айни вақтда улар аэродромга эвакуация қилинди.

"Самолёт ўрмонли жойга қулаб тушди. Ерда вайронагарчилик бўлмади. Ҳодиса сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш учун воқеа жойига комиссия юборилди", - дея қўшимча қилади хабарда.

Қирувчи ўқув парвозини амалга ошираётган эди.

Су-30 - ҳар хил об-ҳаво шароитида, куннинг исталган вақтида нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган 4-чи авлод, икки ўриндиқли кўп мақсадли қирувчи самолёт. У 1992 йилдан бери Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жазоир, Арманистон, Ангола, Белоруссия, Венесуэла ва бошқа мамлакатларда эксплуатация қилинади.

284

COVID, қурол ва тинчлик. Путиннинг БМТдаги чиқиши

472
(Янгиланган 22:22 22.09.2020)
Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан шарҳлаш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади ва ташкилот низомининг аҳамияти ҳақида эслатиб ўтди.

БМТ ўз вазифасини муносиб бажармоқда, деди Путин

Путин 2020 йилда дунё Иккинчи жаҳон уруши якуни ва БМТ ташкил топганининг 75 йиллигини нишонлаётганини эслатиб ўтди.

"БМТ низоми халқаро ҳуқуқнинг бош манбаи бўлиб қолмоқда, ўтган йиллар эса Ташкилот "тинчликни сақлаш, халқлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши ҳамда маҳаллий инқирозларни енгиб ўтишда ёрдам ёрдам бериш сингари ўзининг бош миссиясини муносиб амалга ошираётганини кўрсатди", - деди Путин.

Россия етакчиси БМТ бугунги кун реалликларига мослашиши зарурлигини қўшимча қилди.

Пандемия вақтида инсонпарварлик танқислиги

Пандемия вақтида давлатлараро даражада инсонпарварлик танқислиги ҳолатлари учради, БМТ ўз обрўйини ишлатиши керак, деб ҳисоблайди РФ етакчиси Владимир Путин.

"Кўплаб мамлакатлар ҳеч қандай манфаатсиз ва очиқчасига бир-бирига ердам беришди ва ёрдам бериб келишмоқда. Аммо, шундай ҳолатлар бўлдики, давлатлараро, расмий даражаларда инсонпарварлик, хоҳланг, яхшилик, деб айтинг, танқислиги ўзини кўрсатди. Фикримизча, БМТ обрўйи кўпёқлама ва иккиёқлама муносаббатларда инсонпарварлик, одамгарчилик ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қила олар эди.Бу жамоатчилик ва ёшлар алмашинуви, маданий алоқалар, ижтимоий ва таълим дастурлари, спорт, илмий технологиялар, атроф-муҳит ва одамлар саломатлигини муҳоқаза қилиш соҳаларидаги кооперациялардир", - деди Путин.

Тарихни сохталаштиришга уриниш ҳақида

Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан талқин қилиш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

"Тарих сабоқларини унутиш калтабинлик ва ўта масъулиятсизликдир, худди Иккинчи жаҳон уруши сабаби, бориши ва якунларини ўзбошимчалик билан, фактларга эмас, балки уйдирмаларга таянган ҳолда сиёсийлаштириб талқин қилишга уриниш сингари. Иттифоқдошлар анжумани ва Нюрнберг трибунали қарорларини бошқачалаштириш - бу шунчаки тубанлик ва нацизмга қарши курашганлар хотираси олдида жиноят. Бу урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига тўғридан-тўғри ва қақшаткич зарба бериш билан тенг", - деди Путин.

Бу айниқса, глобал барқарорлик жиддий синовларга дуч келаётган бир шароитда жуда хавфли, дея қўшимча қилди РФ президенти.

Яшил йўлаклар ҳақида

Россия Федерациясининг савдо, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ва савдо урушлари ва санкциялардан холи "яшил йўлаклар" ҳақидаги таклифи айниқса шу ниҳоятда долзарбдир, деб хабар қилди Владимир Путин.

"Россиянинг савдо урушлари ва санкцияларидан холи бўлган, биринчи навбатда пандемияга қарши курашишда зарур бўлган муҳим товарлар, озиқ-овқат, дори-дармон воситалари, шахсий ҳимоя воситалари учун зарур бўлган "яшил йўлаклар" дея номланувчи таклифига эътибор қаратишларингизни истардим. Ва умуман олганда, жаҳон савдосини тўсиқлар, таъқиқлар, чекловлар, ноқонуний санкциялардан тозалаш, озод қилиш глобал ўсишни тиклаш ва ишсизликни камайтириш учун яхши ёрдам бўлиши мумкин эди ", деди Путин БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи давомида.

Киберхавфсизлик муаммоси

Путин рақамли технологияларнинг экстремист ва террорчилар қўлига тушиши мумкинлиги, шу боис, киберхавфсизлик муаммоси эътиборга моликлиги хусусида огоҳлантирди.

"Ҳар қандай бошқа инновациялар сингари рақамли технологиялар бошқариб бўлмас тарқалиш хусусиятига эга. Худди оддий қурол сингари у нафақат минтақавий можаролар зонаси, балки ўзига тўқ фаровон мамлакатларда турли хил радикал ва экстремистлар қўлига тушиши ва бу орқали улкан хатарларни юзага келтириши мумкин", - деди Путин.

Путинга кўра, шу муносабат билан киберхавфсизлик масалалари, энг олд рақамли технологияларни қўллаш мавзулари БМТ майдонида энг жиддий мулоқот олиб боришга лойиқ. Янги даврда одамлар ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган бўлади, бу борада одамларни эшитиш, улар хавфсираётган нарсаларни тушуниш муҳим", - деди Путин.

472