Милиция

Трактор ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир аёл ва чақалоқ ҳалок бўлди

171
"Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун тўхтаб турган "Т-28" русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Тошкент вилоятида трактор ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди. Икки нафар қурбонлар бор, деб хабар қилмоқда ИИВ Тергов департаменти.

Хабарга кўра, ҳодиса Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган М-39 "Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ош" автомобиль йўлининг 153-километрида Ангрен шаҳри йўналишида содир бўлган.

"Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун тўхтаб турган "Т-28" русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган.

Натижада "Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчисининг аёли тан жароҳатлари олиб  ходиса жойида, вояга етмаган 5 ойлик қизи Охангарон туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига олиб келинган вақтда вафот этган.

Бундан аварияда юк машинаси ҳайдовчисининг ўғиллари 12 ёшли Б.Б., 10 ёшли У.Б. ва 7 ёшли Х.Б.,лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан, туман марказий шифохонасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда жиноят иши вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

171
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

689
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

689
Девушка сидит с телефоном

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилишди

621
20 ёшли фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган ва ундан 300 доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.

19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

621
Пограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы

Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро юз берди

10
(Янгиланган 14:45 26.10.2020)
Тожик-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмида бошланган ишлар Қирғизистон чегарачилари талабига кўра тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги можаро содир бўлди, деб хабар қилмоқда Азия Плюс Тожикистон хавфсизлик қўмитасига асосан. 

Маълум бўлишича, Исфара тумани Хўжа Аъло қишлоғи аҳолиси эски сув қувурларини янгисига алмаштираётган вақтида 25-30 нафар қирғиз чегарачилари уларга яқин келиб ушбу жой баҳсли ҳудуд эканини айтиб, ишни тўхтатишни талаб қилишган ва одамлар томон ўт очган. "Бахтли тасодиқ туфайли ҳеч кимга зарар етмади, ишлар тўхтатилди", - дейилган Тожикистон расмий хабарида. 

Kg.24 агентлиги хабарига кўра,  Қирғизистон чегарачилари ўз ваколати доирасида ҳаракат қилган. 

"Воқеа жойига етиб келган чегара отряди, чегаранинг белгиланмаган қисмида ишларни тўхтатишни талаб қилган. Лекин Тожикистон фуқаролари бунга бўй сўнмаган ва гап талашиш бошланган. Ҳарбийлар соғлигини сақлаб қолиш ва можаро кенгайиб кетишини олдини олиш мақсадида чегарачилар осмонга ўқ узишди. Ҳозир ушбу ҳуддудда ишлар тўхтатилган", - дейилган Қирғизистон томон расмий хабарида. 

Айни дамда Тожикистон ва Қирғизистон томон чегара хизматлари ва Ижроия қўмиталари орасида ушбу ҳудуд борасида музокаралар олиб борилмоқда. 

10